Sayt test rejimida ishlamoqda

Акмалхонов Акмалхон Аҳмад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саккокийнинг «Мифтаҳу-л-улум» асарида наҳв ва сарф масалалари”, 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Isl.14.
Илмий раҳбар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухтаров Тимур Аскадович, филология фанлари доктори, профессор, Ҳасанова Шафоат Саидбековна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саккокийнинг «Мифтаҳу-л-улум» асаридаги наҳв ва сарфга оид назарий қарашларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
араб тилшунослигида фундаментал манбалар бўлган Сибавайҳининг «ал-Китаб», Маҳмуд Замахшарийнинг «ал-Муфассал» асарларидан фарқли равишда «Мифтаҳу-л-улум»да тилшуносликка оид синтактик ўзгариш сабабларининг баёни билан боғлиқ янги масалаларнинг киритилгани, мавзуларнинг мантиқий ёндашув асосида номлангани ва тил қоидаларининг кетма-кетлиги сингари алоҳида жиҳатларга эга эканлиги очиб берилган;
Саккокий иштиқоқ (бир ўзакдан турли маъноларга эга сўзларни ясаш)нинг тизимли қоидаларини ишлаб чиқиб, унинг назарий асосларини баён қилиб бергани, ушбу қоидалар классик тилшуносларнинг қарашларига мос эканлиги далилланган;
феъллардан ясалган аниқ ва мажҳул нисбат сифатдоши, ҳаракат номи, орттирма даражадаги сифат каби исмларнинг семантикаси Қуръондан олинган оятлар мисолида очилган ҳамда уларнинг муайян морфологик қолиплари, сўз ясалиш жараёнидаги товуш тушиши, орттирилиши, алмашинуви сингари морфонологик ҳодисалар асосланган;
Саккокий бошқа олимларнинг асарларида учрамайдиган «асар (сўз охиридаги синтактик ўзгариш, الأثر)», «қабул қилувчи (гап таркибида синтактик ўзгарувчан бўлак, القابل)», «фаъил» (муайян синтактик вазифа бажарувчи, الفاعل)» каби грамматик атамаларни илк бора ўзининг «Мифтаҳу-л-улум» асарида қўллаганлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Cаккокийнинг «Мифтаҳу-л-улум» асарида сарф ва наҳв масалалари ёритиш бўйича тадқиқотнинг  илмий натижалари асосида:
араб тилшунослигида фундаментал манбалар бўлган Сибавайҳининг «ал-Китаб», Маҳмуд Замахшарийнинг «ал-Муфассал» асарларидан фарқли равишда, «Мифтаҳу-л-улум»да тилшуносликка оид синтактик ўзгариш сабабларининг баёни билан боғлиқ янги масалаларнинг киритилгани, мавзуларнинг мантиқий ёндашув асосида номлангани ва тил қоидаларининг кетма-кетлиги сингари алоҳида жиҳатларга эга эканлиги очиб берилишига оид натижалардан буюртма асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида араб тили ва балоғати ўқитиладиган соҳалар учун «Балоғат» номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 5 майдаги 1250-сон маълумотномаси). Натижада, Саккокийнинг «Мифтаҳу-л-улум» асари ва унинг тузилиши борасидаги илмий янгиликлар талабаларда балоғат илми сарф ва наҳвга боғлиқ эканлиги ҳақидаги малака ҳосил қилган;
Саккокий иштиқоқ (бир ўзакдан турли маъноларга эга сўзларни ясаш)нинг тизимли қоидаларини ишлаб чиқиб, унинг назарий асосларини баён қилиб бергани, ушбу қоидалар классик тилшуносларнинг қарашларига мос эканлиги билан боғлиқ илмий тадқиқот натижаларидан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2017-2020 йиллардаги ОТ-Ф1-71 «Илк ва Ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасида этно-лингвистик вaзият» лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2601-сон маълумотномаси). Натижада, ўрта асрларда Марказий Осиёда араб тилининг нуфузи, унинг таълим тизимидаги ўрни ёритиб беришга хизмат қилган;
феъллардан ясалган аниқ ва мажҳул нисбат сифатдоши, ҳаракат номи, орттирма даражадаги сифат каби исмларнинг семантикаси Қуръондан олинган оятлар мисолида очилган ҳамда уларнинг муайян морфологик қолиплари, сўз ясалиш жараёнидаги товуш тушиши, орттирилиши, алмашинуви сингари морфонологик ҳодисалар асослаб берилган ҳолда олинган натижалар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида таёрланган «Буюк юрт алломалари» номли китоб мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 24 июндаги 104-сон маълумотномаси). Натижада, Саккокий ва унинг бебаҳо илмий меросини ўрганиш борасида, айниқса, сарф илмида қўлланган қолиплар оятлардаги сўзларнинг шакллари асосида эканлиги ҳамда улардаги шакл ва маъно уйғунлиги билан боғлиқ масалалар ҳақида ўқувчилар кўникма ҳосил қилишида муҳим аҳамият касб этган;
Саккокий ва унинг «Мифтаҳу-л-улум» асари тузилиши борасидаги чуқур илмий хулосаларга оид маълумотлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган «Ўрта аср шарқ алломалари» номли китоб мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 24 июндаги 02/167-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Яъқуб Саккокий ва унинг ёзган асарлари ҳақидаги тадқиқот натижалари ўқувчиларда кўникма ҳосил бўлишида зарур манба бўлиб хизмат қилган; 
Саккокий бошқа олимларнинг асарларида учрамайдиган «асар (сўз охиридаги синтактик ўзгариш, الأثر)», «қабул қилувчи (гап таркибида синтактик ўзгарувчан бўлак, القابل)», «фаъил» (муайян синтактик вазифа бажарувчи, الفاعل)» каби грамматик атамаларни илк бора ўзининг «Мифтаҳу-л-улум» асарида қўллаганлиги ва тадқиқотнинг бошқа илмий янгиликларидан олинган натижалар «Тақдимот» кўрсатувида намойиш қилинган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2019 йил 6 декабрдаги 02-40-2580-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларга «Мифтаҳу-л-улум» асарининг наҳв бўлимидаги илмий янгиликлар, юртимиз алломаларининг асарлари ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги ҳақидаги маълумотлар етказилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish