Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатов Убайдулла Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарнинг турли хил йирингли яллиғланиш касалликларида инфекция тарқалишини морфологик асослаш», 14.00.15 – Патологик анатомия; 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib109.
Илмий раҳбарлар: Исраилов Ражаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Охунов Алишер Орипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камолов Тельман Тулаганович, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет негизида юмшоқ тўқималарнинг турли хил йирингли яллиғланиш касалликларида инфекция тарқалишини патоморфологик ўзгаришлар асосида баҳолаш ва даволашни  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет негизида юмшоқ тўқималарнинг турли хил йирингли яллиғланиш флегмона кўринишида, клиник жиҳатдан  белгилар сезилмасдан яра яққол кўринмаслиги, аэроб-анаэроб аралаш микрофлора кузатилиши, сепсис, септик шок ва полиорган етишмаслиги ва ўлимга олиб келиши асосланган; 
қандли  диабет  негизида касалликнинг 3-кунидаёқ барча юмшоқ тўқималарга тарқалиши оқибатида қон томирлар патологик дисциркуляцияси, томирлар ва бириктирувчи тўқима тузилмаларининг мукоид, фибриноид бўкиши ва фибриноид некрози, лейкоцитлар билан инфильтрацияланиши, 5-кунга келиб жараённинг мушак қаватгача тарқалиши, 7-кунига келиб қон томирларда септик тромблар пайдо бўлиши, тўқималарнинг некрозланиши исботланган; 
қандли диабетда яллиғланиш синдроми (SIRS) белгилари, лейкоцитознинг ортиши, қонда прокальцитонин, IL-1b, IL-6, TNF-α меъёрий миқдоридан ортиши, инфекциянинг оммавий тарқалишини ва септик асоратлар ривожланганлигини асосланган; 
касалликнинг ривожланиши хавфи юқори, ўрта, паст ва генерализацияланиш хавфсизлиги SIRS белгилари миқдорини йирингли-яллиғланиш жараёни тарқалиш майдонини ўлчаш ва ҳисоблаш яранинг микроблар билан тўйинганлик даражаси баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қандли  диабет фонида юмшоқ тўқималарнинг турли хил йирингли яллиғланиш касалликларнида инфекция тарқалишини морфологик асослашни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарни турли хил йирингли яллиғланиш касалликларини даволашда Г-КСФ Филграстимдан фойдаланиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги 8н-д/63-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада қандли диабет негизида юмшоқ тўқималарни турли хил йирингли яллиғланиш касалликларини жаррохлик усулида гранулоцитар колониестимулловчи омил Filgrastimдан фойдаланган ҳолда касалликларни ўз вақтида самарали даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;
«Қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарни турли хил йирингли яллиғланиш касалликларида генерализациялашган тартибда инфекцияни тарқалиш хусусиятлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги 8н-д/63-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада қандли диабетда юмшоқ тўқималарни турли хил йирингли яллиғланиш касалликларида инфекцияни омавий тарибида тарқалишининг ўзига хос хусусиятларни эрта аниқлаш, касалликни патоморофологик ташхислаш орқали даволаш тартибини ташкиллаштириш имконини берган;
Қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарни турли хил йирингли яллиғланиш касалликларида инфекция тарқалишини морфологик асослашни баҳолашни такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси йирингли жаррохлик ва қандли диабетни жаррохлик асоратлари бўлими, Самарқанд шаҳар марказий шифохонасининг йирингли ва септик жаррохлик бўлими, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббий бирлашмасининг йирингли жаррохлик бўлимлари клиник амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 04 ноябрдаги 8н-д/141-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарни турли хил йирингли яллиғланиш касалликларида инфекция тарқалишини олдини олишга қаратилган даволаш-ташхислаш алгоритми ёрдамида қайтадан жаррохлик амалиётини амалга ошириш ва септик асоратларни 4 ва 18,3 мартага камайтириш яраларининг битишни 1,5 мартага ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish