Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Мавлюда Боймуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Навоий бадиий асарларидаги литеронимларининг лексик-семантик ва лингвопоэтик тадқиқи»,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil696.
Илмий раҳбар: Сайидов Ёқуб Сиддиқович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. PhD.03/27.02.2020.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади литеронимларни алоҳида гуруҳ сифатида ажратиш, уларнинг поэтик хусусиятларини очиб бериш, Алишер Навоий шеъриятидаги литеронимларнинг лексик-семантик ва лингвопоэтик хусусиятларини аниқлаш, бадиий-эстетик вазифаларини асослаш, шоирнинг улардан фойдаланишдаги маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек-араб литеронимларининг ўзбек тилида алоҳида лексик-семантик маъно гуруҳлари, уларнинг қўлланилиш даражаси ҳамда лингвопоэтик хусусиятлари асосланилган;
ҳарф номларининг мумтоз адабиётда маънавий санъатлар тизимида муҳим ўринга эгалиги, бадиий-эстетик ҳамда вазифавий-мазмуний хусусиятлари  поэтик асарлардаги мисоллар асосида далилланган; 
Алишер Навоий бадиий асарларидаги литеронимларнинг сўз ясаш имконияти даражаси, шакл ва маъно муносабатига кўра кўп маънолилик, маънодошлилик ва зид маънолилик белгилари фактик материаллар билан исботланган;
ўзбек-араб литеронимик бирликларнинг метафорик, синекдохик, метонимик хусусиятлари, лирик асарлар тилида мажозий маънода  қўлланилганлиги лингвопоэтик таҳлиллар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Навоий бадиий асарларидаги литеронимларнинг лексик-семантик ва лингвопоэтик жиҳатларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек мумтоз адабиётида литеронимларнинг метафорик, синекдохик, метонимик хусусиятлари, уларнинг лирик асарлар тилида мажозий маънода қўлланилиш жиҳатларини ёритиш каби хулосалардан Ф-1-06-рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» номли фундаментал лойиҳада (2012-2016) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 89-03-58-сон маълумотномаси). Натижада литеронимларнинг луғавий-бадиий табиати ҳамда бадиий санъатлар тизимидаги ўрни, литеронимнинг кўчма маънолари ва унга доир изоҳталаб сўзлар моҳиятини асослаш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
миллий уйғониш даври адабиётида ҳарф номларининг маънавий санъатлар тизимида муҳим ўринга эгалиги, бадиий-эстетик ҳамда вазифавий-мазмуний хусусиятлари, поэтик асарлардаги лисоний-бадиий, эстетик ва вазифавий-мазмуний хусусиятларини очиб беришга оид хулосалардан ОТ-Ф3-090 «Жадид адабиёти – жаҳон илғор адабиётининг синтези сифатида» номли фундаментал лойиҳада (2007-2011) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-811-сон маълумотномаси). Натижада ҳарф номларининг мумтоз адабиётда маънавий санъатлар тизимида муҳим ўринга эгалиги, бадиий-эстетик ҳамда вазифавий-мазмуний хусусиятлари поэтик асарлардаги бадиий санъатнинг воқеланиши билан боғлиқлиги асосланган;
ўзбек-араб литеронимларининг ўзбек тилида алоҳида луғавий маъно гуруҳларини ажратишга оид хулосалардан Мир Араб олий мадрасасининг юқори курс талабаларига «Тасаввуф» ва «Тасаввуф атамалари» каби дарсларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитасининг 2020 йил 14 январдаги 209-сонли далолатномаси). Натижада ўқув дастурларининг мазмуни ва сифатини мукаммаллаштиришга  ҳамда мавзулар кўламининг бойишига, шунингдек, литеронимларнинг лексик-семантик маъно гуруҳларини аниқлашга эришилган;
бадиий асарлари тилининг лексик-семантик ва лингвопоэтик таҳлиллари асосидаги хулосалардан 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган «Ўзбек адабий тили тарихи» (муаллиф Ё.Саидов) номли ўқув қўлланманинг «Алишер Навоий асарлари тилида лексик ва грамматик меъёрлар», «Муҳокаматул-луғатайн» асарининг ўзбек адабий тили тараққиётида тутган ўрни» каби мавзуларини ёритишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2783-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий шеъриятидаги ҳарфий санъатларни тавсиф ва тасниф этиш, луғавий-бадиий жиҳатларини тадқиқ этиш, лексик-семантик хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
Алишер Навоий бадиий асарларидаги литеронимларнинг сўз ясаш имконияти даражаси, шакл ва маъно муносабатига кўра кўп маънолилик, маънодошлилик ва зид маънолилик белгилари, хусусан, ҳарфий санъатларни мажозий маънода ўрганиш каби илмий қарашлардан «Бухоро» телерадиоканалининг «Саккизинчи мўъжиза», «Асрларнинг асраганлари» дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 11 декабрдаги 1-450-сонли маълумотномаси). Натижада Алишер Навоийнинг бой ижодий мероси, литеронимларнинг сўз ясаш имконияти даражаси, китобат санъати, шеъриятнинг лисоний хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish