Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматов Вахид Халматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳнат мигрантлари  орасида ОИВ-инфекциясининг эпидемиологик таснифи ҳамда профилактик тадбирларини такомиллаштириш», 14.00.30- Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib997. 
Илмий раҳбар: Юлдашев Қаҳрамон Халдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори, Қосимов Одилжон Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Вирусология илмий-текшириш институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат мигрантлари орасида ОИВ-инфекциясининг эпидемиологик тавсифи ҳамда профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўртача меҳнат миграцияси, миграция жараёнининг устувор харакатлантирувчи омилларидан бири эканлиги исботланган;
илк бор меҳнат мигрантлари орасида жинсий алоқа орқали юқувчи инфекцияларнинг тарқалиш ва юқишининг абсолют хавфи миграция билан боғлиқлиги  исботланган;  
илк бор Ўзбекистонда тадқиқ этилаётган мигрантлар орасида миграция омили одамнинг имунитет танқислиги вируси эпидемик жараёнини фаоллаштирувчи етакчи омиллардан бири эканлиги исботланган;
одамнинг имунитет танқислиги  вирусини мигрантлар орасида юқишида тиббий муассасадан ташқарида вена ичига инъекция қабули, ҳимояланмаган жинсий алоқалар, инъекцион гиёҳванд моддалар қабули, рағбатлантириш эвазига интим хизмат кўрсатувчилар билан жинсий алоқа каби хавф омиллари аҳамиятли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ОИВ-инфекциясининг меҳнат мигрантлари орасидаги эпидемиологик хусусиятларини баҳолаш ва профилактик тадбирларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
«Мехнат мигрантлари орасида ОИВ инфекцияси олдини олиш чора тадбирлари алгоритми» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 ноябрдаги 8н-з/152-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари орасида эпидемиологик назорат тизимини тўғри қўллаб ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш имконини берган;
меҳнат мигрантлари орасида ОИВ-инфекциясининг эпидемиологик тавсифи ва унинг профилактик тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти  ОИТС га қарши курашиш марказлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 ноябрдаги 8н-з/152-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши ташқи ва ички миграция жараёнларига жалб этилувчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари орасида ОИВ-инфекцияси тўғрисида тушунчага эга бўлиши, белгиланган профилактик тадбирларга риоя этиши, ихтиёрий равишда лаборатория текширувидан ўтиши таъминланганлиги ҳамда ушбу касалликни тарқалишини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish