Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Озода Умаркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миелома хасталарда нефропатия ва суяк тизимидаги бузилиши синдромларини даволашнинг янги усуллари”, 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология; (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib695.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исхаков Элдор Джасурович – тиббиёт фанлари доктори; Абдухакимов Абдулла Нусратуллаевич – тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак  трансплантацияси  илмий-амалий маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: суяклар синиши  ва нефропатия билан асоратланган миелом касалликли беморларни комплекс даволашга янгича ёндошувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меломали хасталарда клиник-лаборатор ва асбоб–ускуналар билан аниқланган белгиларни комплекс таҳлил қилишда буйрак IgAни ажралиб чиқиши, буйраклар ўлчами ва паренхимасини камайиши, коптокчалар фильтрация тезлигини пасайиши ва касалликнинг суяк-деструктив асоратлари - D витамин даражасини пасайиши, гиперкальциемия, суякларнинг минерал зичлигини пасайиши билан боғлиқлиги  асосланган;
нефропатия  ва суяклар синиши оғирлиги D витамин даражасини пасайиши билан боғлиқлиги ва унинг минерал-кальций алмашинувидаги ўрни билан бирга буйраклар фаолиятининг бошқаришдаги аҳамияти исботланган;
витамин Dнинг ривожланиб борувчи етишмовчилиги  суяклар синишида тажоввузкор предиктор эканлиги, гиперкальцемия эса ҳавфли ўсма ҳужайраларининг патологик таъсири натижасида юзага келувчи остеорезорбтив синдром хосиласи эканлиги аниқланган;
ўрин босувчи ортопедия ва суякларни тикловчи жаррохлик амалиётини ўз ичига олган комплекс даволашнинг юкори самарадорлиги беморлар хаёт сифатини яхшилаши ва умумий  яшовчанлигини узайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миелом хасталарда нефропатия ва суяк тизимидаги бузилиши синдромларини даволашнинг янги ёндошувиниасослаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Қонни экстракорпорал детоксикацияси кўп сонли миеломада гипервискоз синдромни даволашда плазмаферез» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 26 февралдаги 8н-д/31-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гемодиализни бошланиш вақтини тавсия этувчи, миелома нефропатиясини ривожланиш мезонларини аниқлашга ва миелом нефропатияли беморлар учун кузатувчи даволаш  имконини берган;
«Миелом нефропатиясини даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 26 февралдаги 8н-д/31-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома миелом нефропатиясида гипервискоз синдромни тўғрилашнинг самарали йўллари, шунингдек, гиперпротеинемия билан боғлиқ бўлган касалликни кечишини баъзи ўзига хосликларини баҳолаш  имкон берган;
миелом хасталарида нефропатия ва суяк тизимидаги бузилиш синдромларини даволашнинг янги ёндошуви бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ресупблика ихтисослаштирилган  нефрология ва  буйрак трансплантология маркази, Фарғона вилояти кўп тармоқли шмифохонасининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 8н-з/2-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши нефропатияли миеломани буйрак ва суяк деструктив асоратларини ривожланиш хавфини башоратлаш сифатини яхшилаш ва шу билан биргаликда даволаш самарадорлигини ошириш ҳамдакасаллик билан хасталанган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish