Sayt test rejimida ishlamoqda

Дўсанов Равшан Халиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Базальт ва вермикулит минерал хомашёлари асосида юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик материаллар олиш технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T1279. 
Илмий раҳбар: Тўраев Хайит Худойназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.20.03.
Расмий оппонентлар: Курамбаев Шерзод Раимберганович, техника фанлари доктори; Алимов Умарбек Қодирбергенович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат унивеситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дисперс ва толали минерал тўлдирувчилар базальт ва вермикулит, полиамид-6 ҳамда юқори зичликка эга чизиқли полиэтилен, модификаторлар асосида юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик композицион материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модификацияланган қатламли силикатларни полиамид-6 ва юқори зичликли чизиқли полиэтилен суюқланмасида аралаштиришнинг оптимал шароитлари аниқланган;
модификацияланган турли минерал тўлдирувчиларни полиамид-6 ва полиэтилен суюқланмасида аралаштириш усули билан ПА-6/ПЭМА/ТЭАС/БТ, ПА-6/ПЭМА/ТЭАС/ВК, ПА-6/ПЭМА/ТЭАС/ВТ, P-Y 342/ПЭМА/ТЭАС/ВК, P-Y 342/ПЭМА/ТЭАС/БТ P-Y 342/ПЭМА/ТЭАС/ВТ таркибли органо-ноорганик материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
композитлар таркибига ПЭМА модификатори киритилиши билан уларнинг зарбга чидамлилик хоссалари ПА-6да 100 кЖ/м2 дан 118 кЖ/м2 гача  ва эгилишга мустаҳкамлик хоссалари 90 МПА дан 102 МПАга ортиши исботланган;
қатламли силикатли наноқўшимчалар ва ПЭМА ни P-Y 342 ва ПА-6 ларга қўшиш орқали олинган композицион материалларнинг -30 ᵒС ҳарорат таъсирига чидамлилиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий минерал хомашёлар асосида юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик композит материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
базальт ва вермикулит билан юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик композит материаллар асосида олинган теплоизоляцияланган ва юқори босимга чидамли қувурлар «Олмалиқ КМК» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2020 йил 30 октябрдаги АА-008408-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратда ва босимда ишлайдиган металл қувурлари ўрнида органо-ноорганик композицион материаллар асосида олинган пластмасса қувурларидан фойдаланиш имконини берган;
органо-ноорганик композит материаллар олиш жарёнида синтез қилинган модификатор тетраэтиламмоний стеаратдан ОТ-Ф7-34 рақамли «Комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар синтези ва улар ёрдамида баъзи d-металларни ажратишнинг назарий асослари» мавзусидаги лойиҳада экстрагент сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 89-03-4335-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида самарали ионитлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish