Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Шерзод Азаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қийин структура тузилишли чуқур карьерларда кончилик ва транспорт ускуналарининг технологиклигини самарали тадқиқ қилиш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т986. 
Илмий раҳбар: Мислибаев Илхом Туйчибаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/30.12.2019.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, доцент; Аннақулов Тўлқин Жовбекович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карьерлардаги кончилик ва транспорт ускуналари самарадорлигини ошириш учун, уларнинг эксплуатацион технологиклиги ва баҳолаш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кончилик ва транспорт ускуналари ишлаши самарадорлигини оширишнинг тадқиқотда ва машинани баҳолашда учта устувор йўналишлари бўйича тизимли ёндашув асосланган;
қазиб олинадиган тоғ жинсларидан фойдаланилиш ва сифат хоссалари бўйича карьер майдонини табиий-технологик зоналарга ажратиш принципи асосланган;
кўп миқдорлик назарияси асосида тузилган карьер экскаватори ишлашининг умумлаштирилган модели ва унумдорликнинг турли омилларга ва математик модель ишланмасига ҳамда уларни автоматлаштирилган ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган;
қўшимча модулли функциялар билан таъминланган ускуналарнинг штатли ахборот-диагностик тизимларидан фойдаланиш билан кончилик ва транспорт ускуналари технологиклиги аниқлаш натижасида баҳолаш ва назоратнинг диагностик усуллари ишлаб чиқилган;
кончилик ва транспорт ускуналари эксплуатацион технологиклигини таъминлаш учун ускуналар ишлаш муддатини баҳолаш, унумдорликни тезкор ҳисоблаш, эҳтиёт қисмларни, ускуналар хизмат кўрсатишининг мақбул муддатини, ҳамда технологиклик бошқарув тизимини ҳисоблаш, иш жойлари фаолияти сифатини баҳолаш усуллари каби техник ечимлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кончилик ва транспорт ускуналаридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган усуллар ва техник таклифлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кончилик ва транспорт ускуналари самарадорлигини ошириш услублари «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 16 октябрдаги 02-06-07-сон маълумотномаси). Натижада, кончилик ва транспорт жиҳозларини таъмирлаш давомийлигини 15–20% га, иш ҳажмини 12–17% га, эҳтиёт қисмлар нормалари сарфини 18–25% га ва таъмирлаш нархини 14–22% га камайтириш имконини берган;
ЭКГ туридаги бир чўмичли карьер экскаваторларини мақбул ишлаш муддатини аниқлаш услуби «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 16 октябрдаги 02-06-07-сон маълумотномаси). Натижада, экскаваторлардан фойдаланишнинг меъёрий муддатини 1,2–1,5 мартага ошириш, 75–100 минг.маш.соатгача, ёки 3–4 таъмирлаш циклигача етказиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish