Sayt test rejimida ishlamoqda

Сариев Шарафжон Урозбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш методикасини такомиллаштириш (1-2-синф материаллари мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped1121.
Илмий раҳбар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc). 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқиш дарсларида нутқ ўстириш методикаси тил, нутқ ва тафаккур боғлиқлигининг мотивациявий, когнитив ҳамда фаолиятли мезонларини бадиий матнни таҳлил этиш рефлексив машқлари ва коммуникатив жараённи фаоллаштириш жараёнларига оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг матн устида ишлаш орқали нутқини  ўстириш жараёни модели бадиий-эстетик тафаккурни ва маънавий-ахлоқий дунёқарашни ривожлантиришнинг таълимий-дидактик имкониятлари диагностик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш босқичлари ўқитишнинг устувор тамойилларини эвристик ҳамда продуктив фаолиятли таълим технологияларига ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали ўқувчилар нутқини ўстиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг психологик-иродавий ва ахлоқий жиҳатларини дидактик лойиҳалаштириш асосида кенгайтирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида: 
бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали ўқувчилар нутқини ўстириш ҳамда тафаккурини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқиш ва Ўқиш фани ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 89-03-4238-сон ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 20 январдаги 01/11-01/8-41-сон маълумотномалари). Натижада, бошланғич синфларнинг Давлат таълим стандартлари ва “Ўқиш” ўқув фани дастури мазмуни такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали ўқувчилар нутқини ўстиришда тест топшириқларидан фойдаланиш имкониятларини тўлақонли тадқиқ қилиш орқали 4-синф битирувчисининг PIRLS тадқиқот методлари асосида халқаро баҳолаш дастурида юқори натижалар кўрсатишига эришишга тайёргарлик ишлари таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги  89-03-4238-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда самарадорликка эришилган;  
бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида ишлашнинг эвристик ҳамда продуктив фаолиятли таълим технологиялари асосида  5141600 – “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Ўқиш китоби” ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 28 февралдаги буйруғига асосан берилган 1435-сонли ўқув адабиёти гувоҳномаси) Натижада, таълим жараёни ўқув-методик жиҳатдан таъминланган; 
бошланғич  синф  ўқиш  дарсларида  матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш юзасидан олиб борилган тадқиқот материалларидан А1-ҚХ-1-95207 рақамли “Замонавий дарсликларда концентризм тамойили асосида тақдим этиладиган ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш” (2012-2014 йй.) ҳамда “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳаларини бажариш доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3247-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий дарсликларда ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш ҳамда таълим жараёнини технологик таъминлаш механизмлари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish