Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширматов Сирожиддин Таджидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Этник маданий алоқалар фаоллашуви шароитида талабаларнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш мазмуни (инглиз тили мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2 PhD/Ped145.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади этник  маданий  алоқалар фаоллашуви шароитида талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг инглиз тилидаги мулоқот маданияти видео материалларга асосланувчи веб-ресурсларни (ахборотли матнлар, машқ ва ўйинли видео материаллар ва эшитиш малакасини) ривожлантирувчи веб-сайтлар тарзида индивидуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятини ривожлантириш модели Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларида мулоқот жараёнини уюштириш ўқув-методик ахборотларни тизимлаштириш орқали интеграллашган ахборот таълим муҳитини яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг мулоқот маданиятини ривожлантириш технологиялари рефлексив ва виртуал таълим технологияларини интеграциялаш асосида ривожлантирилган;
талабаларда инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятининг ривожланганлик даражаси репродуктив, продуктив, креатив, қисман изланувчан тамойиллари ўзини-ўзи баҳолаш мезонлари ва индивидуал ривожлантирувчи тренингларни оптималлаштириш асосида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Этник маданий алоқалар  фаоллашуви  шароитида  талабаларнинг  инглиз  тилига асосланган мулоқот маданиятини ривожлантириш бўйича илмий натижалари асосида: 
компьютер дастурлари асосида талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятини ривожлантиришга оид таклифлар “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартлари”, “Чет тиллар бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар” “Божхона иши” ихтисослиги талабалари учун тайёрланган “English for customs” ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 февралдаги 89-03-753-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг медиавоситалар орқали хорижий тилларни ўрганиш натижадорлиги ортган; 
Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқларида “The art of communication” (“Мулоқот санъати”) номли саҳифалардан фойдаланиш бўйича берилган таклиф ва тавсиялар талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятини ривожлантиришга оид методика хорижий тажрибалар – Портфолио (Portfolio), талабанинг ўқув-таълимий махсулотлари конверти (Learning Educational Activities Packet – LEAP), Кейс-технология (Keys-stadi), Веб-квест (Web Quest) тизимлар мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 февралдаги 89-03-753-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг виртуал  майдондаги фаоллиги ортиш имконияти яратилган; 
инновацион ёндашув асосида инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятига эгалик даражасини баҳолаш мезонлари  ҳамда талабаларнинг инглиз тилига   асосланган    мулоқот     маданиятини ривожлантиришга оид таклифлар “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан (ЎУМ) фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланган вазифилар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 февралдаги 89-03-753-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг этник ҳамкорлик шароитида мулоқот маданиятига оид компетенциялари ривожлантирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish