Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагдуллаева Дилафруз Саидакбаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий ўсимлик мойларидан фосфолипидлар олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17–«Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/T264.
Илмий маслаҳатчи: Тўраев Аббасхон Сабирханович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Тиллаева Гулнора Уриунбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Ортиқов Асқар Ортиқович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ўсимлик мойлари асосида фосфолипидлар олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ўсимлик мойларидан олинган фосфолипидларнинг таркиби ва хоссалари аниқланган;
маҳаллий ўсимлик мойларидан фосфолипидлар олиш жараёнини микротўлқин нурлари 1,4–1,5 баробар жадаллаштириши аниқланган;
хом фосфолипидларни тозалаш учун маҳаллий хомашёлар асосида фаоллантирилган гилмоя адсорбентлари ишлаб чиқилган;
маҳалллий хомашёлар асосида олинган фосфолипидларнинг кимёвий, коллоид-кимёвий ва ёғ-кислота таркиби аниқланган;
маҳаллий ўсимлик мойлари асосида фосфолипидлар олиш учун самарали гидратацияловчи эритма танланган;
озиқавий лецитин ва техник фосфолипид олиш учун оч (соя, кунгабоқар, махсар) ва тўқ рангли (форпресс ва экстракцион пахта мойи) маҳаллий мойлар танланган;
маҳаллий ўсимлик мойларидан ишлаб чиқилган гидратацияловчи эритма ва микротўлқинли нурланиш ёрдамида фосфолипидлар олиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гидратацияланган фосфолипид эмульсияси кўринишидаги табиий ноионоген СФМ олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик мойларини микротўлқинли нурлатиш усулини қўллаб, гидратациялашнинг такомиллаштирилган технологияси «Фарғона ёғ-мой» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 5 августдаги АА/03-835-сон маълумотномаси). Натижада, гидратациялаш жараёнини 2–3 баробар (хомашё турига қараб) жадаллаштириш имконини берган;
оч рангли ўсимлик мойларидан лецитин олиш технологияси «Фарғона ёғ-мой» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 5 августдаги АА/03-835-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий импорт ўрнини босувчи фосфолипид эмульсиялари кўринишидаги озиқавий СФМ эмульгаторлар олиш маргарин маҳсулотини таннархини тушириш имконини берган; 
ўсимлик мойларидан фосфолипидларнинг янги рецептураси ва ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона ёғ-мой» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 5 августдаги АА/03-835-сон маълумотномаси). Натижада, юқори турғунликка ва оксидланишга бардошли маргарин ишлаб чиқариш, сақлаш муддатини эса 1,5 баробар узайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish