Sayt test rejimida ishlamoqda

Муслимов Шерзод Нарзулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped511.  
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc);  Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент .
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида технология фанларини ўқитиш методикасини модулли-компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш орқали бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқот ишининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график фаолият тузилмасининг функционал жиҳатлари (конструкциялаш, лойиҳалаш) ва компонентлари (мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш) мазмуни SMART ва STEAM технологиялари асосида такомиллаштирилган;
модулли-компетенциявий  ёндашув асосида талабаларни касбий график компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ва инновацион таьлим технологиялар ҳамда “менталит” ва “студес” интерфаол методлар уйғунлигида ўқитишнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган; 
технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган ва унинг педагогик жараёнга  татбиқи электрон таьлим ресурс базасидан фойдаланиш (видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва график топшириқларни мажмуавий қўллаш) орқали такомиллаштирилган;
ташхислаш тизими ранг корреляцияси, дисперсион таҳлил, классик статистик ўлчов усулларини интегратив мувофиқлаштириш орқали  такомиллаштирилган ва бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлиги ривожланганлигини  аниқлашга қаратилган (юқори, ўрта , паст) даражаларни баҳоловчи мезон ва курсаткичлар мазмуни ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
Бўлажак технологик таълим  ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
“Чизмачилик (3D ўлчамли модель)” дастурини жорий этиш орқали бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график фаолияти тузилмасининг функционал жиҳатлари (лойиҳалаш, конструкциялаш) ва (мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш) компонентлари мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлар бакалавриатнинг 5112100 - Технологик таълим йўналиши учун “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фани буйича Давлат таълим стандарти ва малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 89-03-1147-сон маълумотномаси). Натижада, технологик таълим йўналиши талабаларининг мантиқий фикрлаши ва фазовий тасаввурларини кенгайтириш имконияти яратилган;
касбий график компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқув-методик таъминоти  инновацион таьлим технологиялари ҳамда “менталит” ва “студес” интерфаол методлари интеграцияси ҳамда видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва график топшириқлар тизимини мажмуавий қўллаш орқали бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга оид  таклифлардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-141 “ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими учун модулли web технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва амалиётга жорий этиш технологиялари” амалий грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 89-03-1147-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида график компетентлигини ривожлантиришга эришилган; 
ташхислаш тизими ранг корреляцияси, классик статистик ўлчов усулларини интегратив мувофиқлаштириш, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлиги ривожланганлигини назорат қилиш ва баҳолашга оид таклифлар асосида “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи, 418-139 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлиги ривожланганлигини узлуксиз назорат қилиш технологияси асосида ўқув жараёни самарадорлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish