Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимов Иброхим Набиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроқни эрозиядан муҳофазалаш ҳамда зироатлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш омилларининг илмий асослари”, 06.01.01 – «Умумий деҳқончилик. Пахтачилик» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Qx10.
Илмий маслаҳатчи: Нурматов Шерали Нурматович қишлоқ  хўжалиги  фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05.30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Саломов Шавкат Туробович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Қурвонтаев Рахмон қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исашов Анваржон қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ирригация эрозиясига учраган майдонларда ер ресурслари, суғориш сувлари ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, тупроқ заррачаларининг ювилишини камайтириш, зироатлардан (ғўза, кузги буғдой, такрорий соя, ловия, мош, сидератлар ва ҳамкор экинлар сабзи, ош лавлаги, турп, шолғом, мош) юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг илмий асосли ечимини топиш ва фермер хўжаликлари учун тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз, Андижон вилоятининг оч тусли бўз, Қашқадарё вилоятининг тақирсимон ҳамда Самарқанд вилоятининг ўтлоқи-аллювиал тупроқларининг ирригация эрозиясига учраган майдонларида ер, сув, ўғитлардан самарали фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган;
ирригация эрозиясига учраган ерларда ғўза билан ҳамкор экинларни биргаликда етиштириш усули ишлаб чиқилиб, пахта ҳосилига қўшимча сабзи, лавлаги, мош, тупр, шалғом етиштириш агротехнологиясининг самарадорлиги аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган ерларда ғўза қатор ораларига культиватор билан 12-14 см, очиқ майдонларни 16-18 см чизеллаб, 28-30 см шудгорлаб кузги буғдой экиладиган майдонларга уруғ экиш меъёри ва маъданли ўғитларни қўллаш тизими ишлаб чиқилган ҳамда кузги буғдойнинг ўсиб ривожланиши, дон ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган ерларнинг унумдорлигини сақлашда суғориш усуллари, маъдан ўғитлар меъёрини мажмуий қўллашнинг такрорий соя, мош экинларининг ҳосилдорлигига ижобий таъсири аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган ерларда ғўзанинг Андижон-37, Султон навларидан юқори пахта ҳосил етиштиришда қияликнинг тупроқ зарралари ювилган ва ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмига мақбул кўчат қалинлиги ва озиқлантириш меъёри аниқланган;
ирригация эрозиясига чалинган ерларда зироатлар етиштиришда қўлланилган агротехник (ғўза билан ҳамкор экинлар экиш, тупроққа ишлов бериш усуллари, кузги буғдой уруғи экиш меъёри, озиқлантириш меъёрлари, суғориш усуллари) омилларнинг тупроқ агрофизик ва агрокимёвий ҳоссаларига таъсири аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган ерларда ғўза билан ҳамкор (сабзи, лавлаги, мош, турп, шалғом) экинлар етиштириш, кузги буғдойни экишдан олдин тупроққа ишлов бериш усуллари, уруғ экиш ва маъданли ўғитлар меъёри ҳамда такрорий (соя, мош, ловия) экинларни озиқлантириш меъёри, суғориш усулларининг зироатларни суғориш натижасида тупроққа синган сув ортиб, оқова миқдори камайиб, тупроқ заррачалари ювилишининг камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тупроқ муҳофазаси ҳамда зироатлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш омилларининг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари  асосида: 
Республикамизнинг пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Ирригация эрозиясига учраган ерларда кузги буғдойдан юқори дон ҳосили етиштириш бўйича тавсиялар” ва “Ирригация эрозиясига учраган тупроқлар унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш” бўйича тавсиялар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 02/020-3203-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ирригация эрозиясига учраган тупроқларда асосий, такрорий ва ҳамкор экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида ҳизмат қилмоқда;
ирригация эрозиясига учраган ерлардан юқори дон ҳосили етиштириш агротехнололигияси Тошкент вилоятида 126 гектар, Андижон вилоятида 225 гектар, Қашқадарё вилоятида 75 гектар, Самарқанд вилоятида 87 гектар жами 513 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 02/020-3203-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдойдан 48,3-52,4 ц/га дон ҳосили етиштирилиб, қўшимча 6,7-8,3 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 35,3-38,4 фоизни ташкил этган. Тупроқ заррачаларининг ювилиши 2,3-4,7 т/га га камайган, культиватор билан ишлов берган вариантга  нисбат шудгорланган майдонларда тупроқнинг ювилиши 1,7-2,3 тоннага камайган;
ирригация эрозиясига учраган ерларда ғўза билан ҳамкор экинлар етиштириш агротехнологияси Тошкент, Андижон, Қашқадарё вилоятларида 55 гектарга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 02/020-3203-сон маълумотномаси). Натижада 29,3-30,4 ц/га пахта ҳосилига қўшимча равишда гектаридан 9,1-10,5 центнер мош ҳосили етиштирилган;
кузги буғдойдан сўнг такрорий экинлар етиштириш агротехнологияси Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқларида 40 гектар, Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқларида 111 гектар, Қашқадарё вилоятида 36 гектар, Самарқанд вилоятида 22 гектар, жами  209 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 02/020-3203-сон маълумотномаси). Натижада ирригация эрозиясига учраган тупроқларда парваришланаётган такрорий экинларга маъдан ўғитлар N50 P75 K50 кг/га қўлланилиб такрорий экинларни оддий усулда суғорилганда соядан 16,5-17,9 центнер соя дони, 14,1-15,4 центнер мош етиштирилган, зиг-заг усулида суғорилганда 1,4–1,9 центнерга ортган. Зигзаг усулда суғориш натижасида суғориш сувидан фойдаланиш самарадорлиги 5,5-8,3 фоизга ортиб, тупроқ зарраларининг ювилиши 3,2–4,7 т/га га камайган; 
ирригация эрозиясига учраган ерлардан ғўза навларидан юқори пахта ҳосили етиштириш агротехнологияси элементлари Тошкент вилоятида 115 гектар, Андижон вилоятида 330 гектар, Қашқадарё вилоятида 86 гектар, Самарқанд вилоятида 121 гектар, жами 652 гектар майдонларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 14 июлдаги 7 октябрдаги 02/020-3203-сон маълумотномаси). Натижада ирригация эрозиясига учраган ерларда қияликнинг ювилган қисмида гектар ҳисобида 80-90 минг туп ғўза кўчати қолдирилганда “Андижон-37” навидан 26,2 ц/га, “Султон” навидан 27,3 ц/га пахта ҳосили етиштирилган бўлса, шу фонда кўчат сони 120-130 минг туп/га етказилганда 3,1-4,6  ц/га, юқори меъёрда ўғит қўлланилганда (N200 P140 K100 кг/га) 2,5-4,1 ц/га қўшимча пахта ҳосили етиштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish