Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянова Дилобар Махкамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жорий активлар ҳисоби, таҳлили ва аудитининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.4.PhD/Iqt342.
Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Туйчиев Алишер Жураевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жорий активлар ҳисоби, таҳлили ва аудитининг ташкилий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
даргумон қарзларнинг муддатига мутаносиб фоизлар бўйича резерв шакллантириш асосида молиявий ҳисобот шаффофлиги ва аниқлигини таъминлаш асосланган; 
жорий активларнинг товар моддий захиралари, суғурта захираси, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари элементларини меъёрлаштириш орқали таҳлилий баҳолашни шакллантириш таклиф қилинган; 
фойдани максималлаштириш учун жорий активлар миқдорини белгилаш ва фойдаланиш самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш методикаси ишлаб чиқилган;
жорий активлар аудитини ўтказиш модели ишлаб чиқилган, ҳамда аудитнинг омилли таҳлилга асосланган босқичи тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жорий активлар ҳисоби, таҳлили ва аудитининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
даргумон қарзларнинг муддатига мутаносиб фоизлар бўйича резерв шакллантириш асосида молиявий ҳисобот шаффофлиги ва аниқлигини таъминлаш бўйича таклифи «Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2020 йил 10 июндаги 1-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2020 йил 10 июндаги 14-1-23/191-975-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида даргумон қарзлар бўйича резерв шакллантириш тартиби жорий этилган. 2019 йил 1-чоракда резерв миқдори 225,0 млн. сўмни ташкил этган, ўтган ҳисобот йилининг шу даврига нисбатан 13,7 фоиз камайишига эришилган. Бошқа операцион даромадлар сифатида 80,1 млн. сўм даргумон қарзлар бўйича резерв қопланган, дебиторлик қарздорлиги миқдори камайтирилган;
жорий активларнинг товар моддий захиралари, суғурта захираси, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари элементларини меъёрлаштириш орқали таҳлилий баҳолашни шакллантириш бўйича таклифи «Тошкентдонмаҳсулотлари» АКнинг 2019 йил 30 январдаги 1-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2019 йил 31 январдаги 4/92-сон далолатномаси). Мазкур таклиф бўйича ишлаб чиқилган ҳисоб-китобни қўллаш орқали 2018 йилда 7,2 фоизга дебиторлик қарзлари суммасини камайтиришга эришилган. Дебиторлик қарзларининг ўртача қоплаш муддатидан келиб чиқиб, 2019 йил 1-чораги бўйича 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача қолдиғини 9,7 фоизга камайтиришга эришилган;
фойдани максималлаштириш учун жорий активлар миқдорини белгилаш ва фойдаланиш самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш методикасини ишлаб чиқиш бўйича таклифи «Тошкентдонмаҳсулотлари» АКни аудитдан ўтказиш жараёнида фойдаланилган («Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2019 йил 31 январдаги 4/92-сон далолатномаси ва Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2018 йил 25 октябрдаги 87/1–сон маълумотномаси). Мазкур таклиф корхонанинг молиявий аҳволига жорий активларнинг таъсирини аниқлаб берган ва улардан фойдаланиш самарадорлиги 25 фоизга ошган. Кўрсаткичларнинг омилли таҳлили амалга оширилган. Аудиторлик текширувини ўтказиш учун сарфланган харажатлар (келишилган шартнома суммаси)ни 12 фоиз камайтиришга эришилган. Натижада, ишончсизлик ва таваккалчиликларни бартараф этиш орқали аудитор вақти 6 фоизга тежалган ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланилган;
жорий активлар аудитини ўтказиш модели ишлаб чиқилган, ҳамда аудитнинг омилли таҳлилга асосланган босқичлари бўйича таклифи «Тошкентдонмаҳсулотлари» АКни аудитдан ўтказиш жараёнида фойдаланилган («Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2019 йил 31 январдаги 4/92-сон далолатномаси ва Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2018 йил 25 октябрдаги 87/1–сон маълумотномаси). Жорий активлардан фойдаланиш самарадорлигини текширишда маълумотлар шаффофлиги 14,7 фоизга ошган. Айланма маблағларнинг индивидуал иш кўрсаткичлари динамикасини кузатиш имконини берди. Бу натижага эришишда турли даражадаги масъул раҳбарларга талаб ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish