Sayt test rejimida ishlamoqda

Матчанов Нураддин Азадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фотоэнергетик тизимлар ва уларнинг электр тармоғига интеграциясини комплекс тадқиқ қилиш”, 05.05.01 – Энергетик тизимлар ва мажмуалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/T324.
Илмий маслаҳатчи: Мирзабаев Акрам Махкамович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қуёш энергияси халқаро институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Мисриханов Мисрихан Шапиевич техника фанлари доктори, профессор; Гайибов Тўлқин Шерназарович техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Рустам Хакимович техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электр тармоғига интеграцияланган фотоэнергетик тизимларни ташқи иқлимий омиллар ҳамда Ўзбекистон энергетика тизимининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда комплекс тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фотоэлектрик элементлар асосидаги тизимларнинг ресурс кўрсаткичларини яхшилаш имконини берувчи нисбатан юқори чиқиш кўрсаткичларига эга бўлган, самарадор фотоэлектрик элементларни олиш учун фотогенерация жараёнларини бошқариш услубияти такомиллаштирилган;
кичик қувватли фотоэлектрик тизимларни комплекс мониторинг қилиш услубияти ишлаб чиқилган;
паст кучланишли маҳаллий электр тармоғига интеграцияланган фотоэлектрик тизимларнинг ўртача кунлик, ўртача ойлик ва ўртача йиллик ўрнатилган қувватдан фойдаланиш коэффициенти иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган;
паст кучланишли маҳаллий электр тармоғига интеграцияланган фотоэлектрик тизимларнинг самарадорлик коэффициенти ҳисобий-тажрибавий йўл билан баҳоланган ва шу асосда ўртача йиллик ишлаб чиқариш қувватининг башорат кўрсаткичлари аниқланган;
маҳаллий электр тармоғига интеграцияланган фотоэлектрик тизимлар актив қувватининг беқарорлигини ҳисобга олган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқиш ва истеъмоли жараёнларини моделлаштириш услубияти ишлаб чиқилган; 
фотоэлектрик тизимлар актив қуввати ортиб бориши билан тармоқдан истеъмол қилинадиган энергия бир текисда камайиб бориши кўрсатилган;
электр тармоғига интеграцияланган йирик фотоэлектрик тизимларни ўрнатиш бўйича мақбул ҳудудларни аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган ва ушбу ҳудудларда мазкур турдаги фотоэлектрик тизимларнинг техник-иқтисодий ва экологик кўрсаткичлари башорат қилиш асосида баҳоланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Электр тармоғига интеграцияланган фотоэлектрик тизимларни комплекс ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қуёш фотоэлектрик станциялари, умумий электр таъминоти тармоқларига уланган тизимлар, станциялар (тизимлар)га қўйиладиган минимал талаблар, йўлланма ҳужжатлар, қабул қилиш ва текшириш бўйича Ўзбекистон давлат стандарти (O’zDSt 3076:2016) тасдиқланган ва давлат реестридан рўйхатдан ўтказилган («O‘zstandart» агентлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги декабрдаги 03/3000-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодиётнинг турли соҳаларида қуёш энергияси технологияларини кенг миқёсда жорий этиш, шунингдек, мазкур соҳадаги технологиялар импорти ва экспорти кўламини кенгайтириш ҳамда республика қуёш энергияси саноатини ривожлантириш учун шароит яратилган;
кичик қувватли ФЭСни комплекс мониторинг қилиш услубияти ва шу асосда мониторингни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот ҳамда рақамли вольтметр-қурилмаси Қашқадарё вилоятидаги “Solar Development Systems” МЧЖ объектларида умумий қуввати 20 кВт бўлган фотоэлектрик тизимларга жорий қилинган (“Ўзэлтехсаноат” ассоциациясининг 2020 йил 25 сентябрдаги 04-1/1749-сон маълумотномаси). Натижада, фотоэлектрик тизим ва унинг таркибий қисмлари ҳолати тўғрисидаги маълумотларни мунтазам йиғиб бориш ҳисобига станциялар ҳолатининг ўзгаришини аниқлаш ва юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларини эрта башоратлаш билан боғлиқ харажатларини йилига 307 944 000 сўм миқдорида тежаш имконини берган;
кичик қувватли фотоэлектрик тизимларни электр тарқатиш тармоғига улаш бўйича схемавий-технологик ечим Қуёш энергияси халқаро институтининг маҳаллий паст кучланишли электр тармоғига умумий қуввати 28 кВт бўлган фотоэлектрик тизимларни улашда жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги 03-07-5945-сон маълумотномаси). Натижада, умумий қуввати 28 кВт бўлган фотоэлектрик тизимларда йилига ўртача 43800 кВт∙соатдан электр энергияси ишлаб чиқарилишига, 15330 м3 табиий газни тежаш натижасида атмосферага 19 тонна CО2 чиқишининг олди олинишига эришилган;
кичик қувватли фотоэлектрик тизимларни электр тарқатиш тармоғига улаш бўйича схемавий-технологик усули Бердақ номидаги Нукус давлат университети полигонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 89-02-354-сон маълумотномаси). Натижада, бир йилда 4136.49 кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 5310200 “Электроэнергетика” йўналиши талабалари учун “Муқобил энергия манбалари” фани бўйича маърузалар ва амалий машғулотларида тажриба объекти сифатида фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish