Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланова Азизахон Авазхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш учун жавобгарлик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик муаммолар», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Yu287.
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Махкамов Отабек Мухтарович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жинояти таркибини комплекс таҳлил қилиш, мазкур жиноятнинг объектив ва субъектив белгилари мазмун-моҳиятини тушунишга нисбатан тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, унга доир жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўлланиши бўйича норматив-ҳуқуқий база, тергов ва суд амалиётини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарликни декриминализация қилиш зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилган чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига кириши бир йилдан уч йилгача чекланиши зарурлиги асосланган;
эҳтиётсизлик оқибатида, ноиложликдан ёки ўз эркига боғлиқ бўлмаган тарзда Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузганлик жиноят таркибини ташкил этмаслиги асосланган;
фақатгина хорижий мамлакатларга чиқиши махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларгина Жиноят кодекси 223-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятнинг субъекти бўлиши лозимлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига киришнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларига доир масалаларни тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 224-моддасини қонундан чиқариш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш жиноятини декриминализация қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 15 июндаги 5/4-15-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлигини либераллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилган чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига кириши бир йилдан уч йилгача чекланиши зарурлиги ҳақидаги таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон Қарори билан тасдиқланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 14 июлдаги 12/20-9-сон маълумотномаси). Ушбу қоидаларнинг янги таҳрири Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори билан тасдиқланган. Мазкур таклиф чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларига қатьий риоя қилишига хизмат қилган;
эҳтиётсизлик оқибатида, ноиложликдан ёки ўз эркига боғлиқ бўлмаган тарзда Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузганлик жиноят таркибини ташкил этмаслиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 10-бандларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 5 июндаги №ПЛ 25-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф юқоридаги вазиятда шахснинг Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиши жиноят эмаслиги ва жавобгарликка тортилмаслигига хизмат қилган;
фақатгина хорижий мамлакатларга чиқиши махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларгина Жиноят кодекси 223-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятнинг субъекти бўлиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 10-бандларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 5 июндаги №ПЛ 25-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф суд амалиётини яхшилашга ва ЖК 223-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга жазо тайинлаш, қонунда унинг махсус субъект сифатида  белгиланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish