Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродова Нодира Қуллиевнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01–Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Иқтисодиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:28.04.2016/В2016.2.I639.

Илмий маслаҳатчи: Вахабов Абдураҳим Васиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,14.07.2016.I.03.01.

Расмий оппонентлар: Ҳамроев Одил  Ҳамзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматов Ахматжон  Атажонович,  иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Усмонов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ) субъектларини  давлат томонидан  иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг назарий асосларини селективлик тамойили асосида такомиллаштиришда уларнинг инновацион рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнингилмийянгилиги:

КБХТни давлат  томонидан қўллаб-қувватлашнинг назарий асосларини тизимли такомиллаштиришга селектив ёндашуви асосланган;

юридик шахс мақомини олмаган ҳолда якка тартибда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорлик  субъекти сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг солиқ тўлови ва суғурта бадалини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ишлаб чиқилган;

якка тартибдаги фаолият юритувчи тадбиркорларга қўшимча ишчи кучини ёллаш имконини бериш  тартиби  ишлаб  чиқилган;

кичик бизнес субъектларини аниқлашда белгиланган меъёрдаги ишчилар сонини касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлиги самарадорлигини ошириш ва меҳнат сиғимкорлиги юқори бўлган тармоқларнинг  устувор ривожлантириш заруриятидан келиб чиқиб, селектив ёндашган ҳолда  ошириб бориш услубияти такомиллаштирилган;

солиқ қонунчилиги концепциясида касб-ҳунар коллежи битирувчилари томонидан  тадбиркорлик билан шуғулланишда қатъий белгиланган солиқ ва ягона ижтимоий тўлов бўйича имтиёзлар қўллаш тартиби ишлаб чиқилган;

КБХТда бизнес муҳитининг шаффофлиги ва қулайлигини таъминлайдиган давлат хизматларининг интеграциялаштирилган тизимининг интерактивлик тамойили асосида фаолият юритадиган марказларни ташкил этиш услуби ишлаб чиқилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

юридик шахс мақомини олмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг суғурта ва солиқни тўлаш тартиби борасидаги  таклифлар  Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  Қонун ҳужжатлари тайёрланишида инобатга олинди, суғурта ва солиқ тизимларининг амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2013 йил 12 декабрдаги  маълумотномаси). Мазкур  таклифга асосан  якка тартибдаги оила тадбиркорининг ойига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида, қолган оила аъзолари эса  унинг 50 фоизи миқдорида суғурта бадалини тўлаши, фақат якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаши лозимлиги белгиланди;

касб-ҳунар  коллежлари  битирувчилари коллежни тамомлагандан сўнг бир йил давомида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, фаолият бошласа, шу даврдан бошлаб маълум бир муддатга (3 ойдан 6 ойгача) қатъий белгиланган  солиқ тўлашдан  озод этиш таклифи 2015 йилдан «Ягона солиқ  тўловининг  энг  кам  миқдори киритилиши билан ягона солиқ тўловини  ҳисоблаб  чиқариш  ва  тўлаш  тартиби  тўғрисида»ги  низомга киритилган ўзгаришда инобатга олинди (Солиқ  қўмитасининг 2015 йил 7 августдаги 13/3-15588-сон маълумотномаси). Натижада 2015 йилдан   коллеж битирувчилари коллежни тамомлагандан  кейин  ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида  давлат  рўйхатидан ўтган санадан бошлаб қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилиши, агар  давлат  рўйхатидан  ўтган  санадан  бошлаб ўн икки ой ичида ўз фаолиятини тугатса, қатъий белгиланган солиқни фаолияти амалга оширилган бутун даври учун тўлаш тартиби белгиланди; 

кичик корхоналарга ёшларни кенг жалб этишни янада рағбатлантириш ва меҳнат сиғимкорлиги юқори бўлган тармоқларни устувор ривожлантириш заруриятидан келиб чиқиб, кичик бизнес субъектларини аниқлашда белгиланган меъёрдаги ишчилар сонини  селектив ёндашган ҳолда ошириб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида Инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4609-сонли Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2016 йил 25 апрелдаги 11/АШ-01-2542-сон маълумотномаси).  Бунинг натижасида микрофирмалар  ва  кичик корхоналар томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативи 20 фоиздан 50 фоизга оширилди, натижада битирувчиларнинг 8028 нафари микрофирма ва кичик корхоналарга ишга жалб қилиниши таъминланди; 

енгил, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари саноатида банд бўлган   ишчилар сони белгиланган чекланган меъёрдаги 100 нафар ўрнига 200 нафар этиб белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлади;

ёшлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, якка тартибдаги  тадбиркорларга қўшимча  ишчи  ёллаш имкониятини бериш ва КБХТда бизнес муҳитининг шаффофлигини ва қулайлигини таъминлайдиган  давлат  хизматларининг  интеграциялаштирилган тизимини ташкил этиш таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари  тўғрисида»ги  ПФ-4725-сонли Фармонида инобатга олинди (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2016 йил 25 апрелдаги 11/АШ-01-2542-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларга асосан 2015 йил 1 июлдан бошлаб, якка тадбиркорларга фаолиятидан келиб чиққан  ҳолда бир  нафардан уч  нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилди. Якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини  ишга  ёллаган  тақдирда,  коллежни  битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилиши таъминланди; КБХТ субъектларига давлат идоралари кўрсатаётган хизматлар интеграцияланиб, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг макро, мезо ва микро даражада узвийлашган инновацион тизими яратилди ва ҳудудларда «Ягона дарча» марказларини ташкил этишга олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish