Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумамуратов Мырзамурат Ажимуратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйининг барқарор бўлмаган табиий муҳит объектларининг ҳозирги ҳолатини комплекс экологик баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/B118.
Илмий маслаҳатчи: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги PhD.02/30.12.2019.B.79.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор; Мамбетназаров Бийсенбай Сатназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Давронов Кодиржон Сотволдиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: барқарор бўлмаган табиий объектларини комплексли экологик баҳолаш ва уни Жанубий Оролбўйи табиий атроф-муҳити экологик-геохимик ҳолатини баҳолашда фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор табиий объектлардаги (табиий сувлар, тупроқ ва ўсимликлар) кимёвий элементларнинг ҳудудий тарқалиш қонуниятларида дестабилизация жараёнларининг шаклланиши ва гранулометрик, минерал таркиби бўйича фарқланиш асосланган;  
илк бор тупроқдаги кам учрайдиган, ноёб ер ва радиоактив элементларнинг таркибидаги кўрсаткичлари фон нормаларидан 1,4–8 баравар ошганлиги, бунда концентрация коэффициентларининг энг юқори кўрсаткичлари Та, Br, Sb, Tb, U элементларига хослиги ҳамда умумий ифлосланиш кўрсаткичининг қиймати юқори ифлосланиш даражасига тўғри келиши аниқланган; 
илк бор кларк коэффициентлари ва биологик ютилиш коэффициентлари асосида тупроқ ва табиий сувлардаги кимёвий элементларнинг кенг спектрда тарқалиш қонуниятлари, моддий таркиби ва уларнинг тўпланиш даражалари экотизимнинг ишлаш шароитларига боғлиқлиги аниқланган;
Оролбўйи зонасида тупроқнинг кучли шўрланиш шароитида кимёвий элементларнинг мураккаб бирикмалари ҳосил бўлиши билан геокимёвий жараёнлар турли йўллар билан ривожланиб бориши ва улар ионларни эритиб юбориш даражасига кўра эрувчанликдан деярли оғир эрийдиган бирикмалар оралиғи интервалида бўлиши исботланган;
тупроқдаги кимёвий элементларнинг ҳаракатчанлиги ва ўсимликлар томонидан тўпланиши ўртасидаги боғлиқлик ҳамда турли хил монокултураларни доимий равишда етиштириш билан тупроқларнинг элементар таркибида чуқур ўзгаришлар юз бериши, бир-бирига боғлиқ бўлган кимёвий элементларнинг жуфтликлари ўртасидаги нисбатларнинг кескин бузилиши, тупроқлардаги бир хил элементларнинг йўқ бўлиб кетиши, уларнинг табиий мувозанати бузилиши, тупроқнинг элементар таркибининг ўзгаришига олиб келиши аниқланган;
Оролбўйи ҳудуди учун биринчи марта табиий дисперсия қийматининг паст қийматига эга бўлган Au, Ag ва Br элементларининг ҳудудий тақсимоти аниқланиб, тупроқларда ушбу элементларнинг бир хил тарқалиши аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жанубий Оролбўйининг барқарор бўлмаган табиий муҳити объектларининг ҳозирги ҳолатини комплексли баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
дисперсии распределения элементов по территории Приаралья для диагностики экологической ситуации ҳудуднинг экологик вазиятни диагностика қилиш учун Оролбўйи ҳудудидаги элементларнинг тарқалиш дисперсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2019 йил 18 декабрдаги 02/18-3505-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи тупроқларида ва атроф-муҳитнинг бошқа объектларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва объектларда кенг спекторли химиявий элементларининг фоновий тўпланишидан экологик мониторинг ўтказиш, ҳудудда мақсадли экологик дастурлар тузиш имконини берган; 
Жанубий Оролбўйи ҳудуди табиий сувларнинг (дарё, канал, коллектор, ерости ва атмосфера ёғинлари) элементлари таркиби, уларнинг ўзгариши, динамикаси, йиллар кесимида сувларнинг минерализацияси, элементлар таркибининг фаслларда ўзгариши, Жанубий Оролбўйи ҳудуди шароитида ифлосланиш манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 01/02-3-503-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларининг гидроэкологик ҳолатини баҳолаш, Жанубий Оролбўйи минтақаси шароитида кимёвий элементларнинг тарқалишини ўрганиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган; 
Жанубий Оролбўйи ҳудуди тупроғининг агрохимиявий ва экологик ҳолатини баҳолаш бўйича олинган объектив ахборотлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 декабрдаги 01/063739-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи ҳудуди тупроғининг экологик ҳолатини яхшилаш ҳосилдорлигини тиклаш, шунингдек, ҳудуднинг экологик вазиятини юмшатиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish