Sayt test rejimida ishlamoqda

Дилшодбеков Шохбоз Дилшодбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компьютер графикаси асосида муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг инновацион усули», 13.00.02 - «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped507.
Илмий раҳбар: Арипов Мирсаид Мирсидикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.13/30.12.2019.Т.07.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори, профессор; Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компьютер графикаси асосида муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг инновацион усулидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конструкторлик дастурларининг автоматлаштирилган имкониятлари (чизиш, изометрия ва виртуал моделнинг проекцияларини ҳосил қилиш) муҳандислик компьютер графикаси фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компоненталар репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларни факторли таҳлил ўтказиш асосида такомиллаштирилган;
муҳандислик компьютер графикаси фанини ўқитиш методикаси замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаш дастурлари (Autodesk AutoCAD ва Аскон Компас) ўзаро қиёслаш ҳамда ҳамда дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни илмий тадқиқотга йўналтириш технологияси ҳамда замонавий конструкторлик дастурларини ўзлаштириш кўрсаткичлари мустақил ижодий имкониятларини кенгайтириш, касбий мотивацион фаолиятнинг, яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
муҳандислик компьютер графикаси фанидан талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини (юқори, ўрта, паст) назорат қилиш жараёни таянч тушунча, билимлар, кўникма, малакалар компетенцияларининг таълим мақсадлари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) ҳамда конструкторлик дастурларининг буйруқларидан фойдаланиш кетма-кетлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Компьютер графикаси асосида муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг инновацион усули бўйича олинган натижалар асосида:
конструкторлик дастурларининг автоматлаштирилган имкониятлари ҳамда статистик кўрсаткичларнинг факторли таҳлилига оид таклифлар тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бакалавриат таълим йўналиши ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 89-03-1801-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида бўлажак мутахассислар томонидан конструкторлик дастурларининг барча замонавий имкониятлари ҳақида маълумот олишларининг замини яратилган;
муҳандислик компьютер графикаси фанини замонавий конструкторлик дастурларини ўзаро қиёслаб ўқитиш усулини қўллаш методикаси ҳамда талабаларни қиёслаш усули ёрдамида илмий тадқиқотга йўналтириш технологиясини такомиллаштиришга оид таклифлар “Чизма геометрия (қисқа курс)” номли ўқув қўлланмаcи мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 89-03-1801-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида талабалар томонидан муҳандислик компьютер графикаси фанида бир вақтда AutoCAD ва Компас-3D замонавий конструкторлик дастурларини ўзлаштириш имкони яратилган;
талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини (юқори, ўрта, паст) инновацион тест топшириқлари (конструкторлик дастурларининг буйруқларидан фойдаланиш кетма-кетлигини аниқлаш) воситасида назорат қилиш методи А-1-30 рақамли “Миллий тимсоллар ва рамзлар (график тасвирий)  энциклопедиясини нашрга тайёрлаш” номли амалий грант доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 89-03-1801-сон маълумотномаси). Мазкур методик таклиф ва тавсиялар бўлажак мутахассисларни тайёрлашда мослашувчанлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, изланувчанлик  сифатларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминотни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish