Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадиев Баҳромжон Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мусулмон мамлакатларидаги фатво марказлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари”, 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tar446.
Илмий раҳбар: Исломов Зоҳид Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, DSc.18.11.2019.I/Tar.94.01.
Расмий оппонентлар: Мунавваров Зоҳилло Иномходжаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор, Йўлдошхўжаев Хайдархон, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мусулмон мамлакатларидаги фатво марказлари фатволарининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бугунги тез ўзгарувчан дунёда фатво марказлари ислом дини билан боғлиқ масалалар ечимида энг таъсирчан ва фаол муассасага айланганлиги илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, бунинг асосий омиллари – ислом меъёрларига мос равишда муқаддас диний манбалар, мазҳаб асослари, замон ва макон, жамиятнинг умумий манфаатларини инобатга олган фатво чиқаришлари аниқланган;
жаҳондаги йирик – Халқаро ислом олами робитаси, Олий уламолар кенгаши (Саудия Арабистони ва Форс кўрфази), Дар ал-Ифта (Миср), Деобанд (Жанубий Осиё), Европа фатво ҳайъатлари томонидан жамоавий тарзда ишлаб чиқилаётган фатволар ўзининг кенгқамровлиги, илмий ва амалий аҳамиятга эгалиги, етакчи олимларнинг келишуви асосида ишлаб чиқилгани билан якка тартибдаги ижтиҳоддан кўра самаралироқ ҳамда кўпчилик мусулмонлар томонидан якдиллик билан қабул қилинишига сабаб бўлаётгани далилланган;
Саудия Арабистони Олий уламолар кенгаши оила, гендер тенглиги, хорижлик сайёҳларни мамлакатга кенг жалб этиш билан боғлиқ маҳаллий урф-одат ва анъаналарни енгиллаштирувчи махсус фатволарни ишлаб чиқиши боис мамлакатнинг дунёга янада кенг интеграциялашуви ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг Подшоҳликка нисбатан ижобий фикрини ошишига таъсир этаётганлиги очиб берилган;
сўнгги йилларда Миср Фатво уйининг диний бағрикенглик тамойилига алоҳида урғу бериб, мамлакатнинг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалигига доир махсус фатволар чиқариши мисрлик христиан-қибтийлар ва уларнинг черковларига нисбатан хайрихоҳлик ортиб боришида муҳим омил бўлаётганлиги назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мусулмон мамлакатларидаги фатво марказлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бугунги тез ўзгарувчан дунёда фатво марказлари ислом дини билан боғлиқ масалалар ечимида энг таъсирчан ва фаол муассасага айланганлиги илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, бунинг асосий омиллари – ислом меъёрларига мос равишда муқаддас диний манбалар, мазҳаб асослари, замон ва макон, жамиятнинг умумий манфаатларини инобатга олган фатво чиқаришлари бўйича берилган илмий хулосалардан 2019 йил 11 декабрдан фаолият юритаётган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-порталидаги “Диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказ”ини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 26 октябрдаги 1878-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний характер берилишнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
жаҳондаги йирик – Халқаро ислом олами робитаси, Олий уламолар кенгаши (Саудия Арабистони ва Форс кўрфази), Дар ал-Ифта (Миср), Деобанд (Жанубий Осиё), Европа фатво ҳайъатлари томонидан жамоавий тарзда ишлаб чиқилаётган фатволар ўзининг кенгқамровлиги, илмий ва амалий аҳамиятга эгалиги, етакчи олимларнинг келишуви асосида ишлаб чиқилгани билан якка тартибдаги ижтиҳоддан кўра самаралироқ ҳамда кўпчилик мусулмонлар томонидан якдиллик билан қабул қилинишига сабаб бўлаётгалиги бўйича берилган илмий хулосаларга асосланиб, буюртмага мувофиқ диний уламоларга ижтимоий, тиббий, банк-молия, экология ва оилавий масалалар билан боғлиқ муаммолар юзасидан замонавий фатволар бериш бўйича қўлланма ишлаб чиқилган. (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 9 апрелдаги 02/104-сон маълумотномаси). Ушбу қўлланма фатволарнинг ҳозирги кун талабларига мослигини тадқиқ этишга доир илмий ишларнинг долзарблигини кўрсатган; 
Саудия Арабистони Олий уламолар кенгаши оила, гендер тенглиги, хорижлик сайёҳларни мамлакатга кенг жалб этиш билан боғлиқ маҳаллий урф-одат ва анъаналарни енгиллаштирувчи махсус фатволарни ишлаб чиқиши боис мамлакатнинг дунёга янада кенг интеграциялашуви ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг Подшоҳликка нисбатан ижобий фикрини ошишига таъсир этаётганлиги бўйича олинган илмий хулосалар, олий диний таълим муассасалар учун тайёрланган “Фатво бериш асослари ва фиқҳий қоидалар”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” каби фанлар мазмунига сингдирилган ва улар бўйича ишлаб чиқилган ўқув адабиётларига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 1 апрелдаги 2330-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар диний соҳа ходимларининг илмий салоҳияти ва малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этган;
сўнгги йилларда Миср Фатво уйининг диний бағрикенглик тамойилига алоҳида урғу бериб, мамлакатнинг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалигига доир махсус фатволар чиқариши мисрлик христиан-қибтийлар ва уларнинг черковларига нисбатан хайрихоҳлик ортиб боришида муҳим омил бўлаётганлиги бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан “Рамазон туҳфаси” ва “Ҳидоят сари” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 10 июндаги 02-13-668-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар ижтимоий-диний муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилувчи исломдаги олижаноблик, тинчликпарварлик ва инсонпарварлик каби улуғ фазилатларни тарғиб қилишга кўмаклашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish