Ҳотамов Комил Раббимовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Билвосита солиқлар ҳисоби, таҳлили ва аудитини такомиллаштириш» 08.00.07–«Молия. Бухгалтерия ҳисоби» (иқтисодиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0000187/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.I74.
Илмий маслаҳатчи: Қурбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент Ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент Молия институти, 1.07.2016.I.31.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Баҳодир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Неъматулла Фатхуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчиташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнингмақсади: билвосита солиқлар ҳисоби, таҳлили ва аудити методологиясини такомиллаштириш борасида илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатилган хизматларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш учун асос бўлувчи қўшимча ҳужжатлар таркиби ва рўйхатини солиқ қонунчилигига киритиш таклиф қилинган;
маҳсулотлар экспортини тасдиқлаш, қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш, солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш ва унинг натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш таклифи ишлаб чиқилган;
қўшилган қиймат солиғига ихтиёрийлик асосида ўтиш афзаллигини ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилган;
билвосита солиқлар таҳлилини ташкил этишда ҳисоб-ахборот манбаларини тўплаш ва ундан таҳлил ўтказишда фойдаланиш тизими яратилган;
билвосита солиқлар аудитида аниқланган камомад ва мол-мулкнинг ҳисобдан чиқарилиши аудитини ўтказиш тартиби бўйича таклифлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Билвосита солиқлар ҳисоби, таҳлили ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатилган хизматларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш учун асос бўлувчи қўшимча ҳужжатлар таркиби ва рўйхати солиқ қонунчилигига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 19 октябрдаги 16/7-23250-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф бугунги кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини банкдаги ҳисоб варағига қайтариш тартиби тўғрисида»ги низомда ўз аксини топган. Натижада солиқ тўловчиларда ҳисоб-китоб енгиллашди, давлат солиқ хизмати органларига халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғини ноль даражали ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча суммасини қайтариш тартиблари осонлашди ва таклифни қўллаш самарадорлигининг йиллик кўрсаткичи ўртача 2,2 млрд сўмни ташкил этди;
билвосита солиқлар ҳисоби, таҳлили ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялар «Ўзқурилишматериаллари» АК томонидан амалиётга татбиқ этилган («Ўзқурилишматериаллари» АКнинг 2016 йил 2 июндаги 07-1/5-85-сон маълумотномаси), жумладан:
маҳсулотлар экспортини тасдиқлаш, қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш, солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш ва унинг натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш жорий қилинган. Мазкур таклифнинг «Ўзқурилишматериаллари» АК тизимидаги корхоналарда билвосита солиқлар ҳисобини ташкил этиш жараёнига татбиғи натижасида қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб китоблардаги ноаниқлик бартараф этилиб, таклиф қилинган бухгалтерия проводкаларини тизим корхоналари томонидан қўлланилиши натижасида бюджетга (2016 йил биринчи чорак учун ҳисоб-китоб) 22 млн сўм ортиқча тўланган қўшилган қиймат солиғи мавжудлиги аниқланди ҳамда ортиқча солиқ суммаси бошқа солиқ турларидан қарздорликни қоплашга йўналтирилди;
автоматлаштирилган солиқ аудитини ўтказиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф асосида бухгалтерия ҳисоби автоматлаштирилган дастурига киритилиши ҳамда ҳар бир счёт-фактура тўлдирилганда автоматик равишда ҚҚСнинг солиқ солинадиган базаси шакллантириб борилиши, қўшилган қиймат солиғи бўйича счёт-фактураларни шакллантириш ҳамда қўшилган қиймат ва акциз солиқлари ҳисоботини тузиш вақти олдинги ойларга қараганда 5 кунга қисқаришига олиб келди;
қўшилган қиймат солиғига ихтиёрийлик асосида ўтиш тартибини такомиллаштириш таклифининг тизим корхоналарига татбиғи натижасида қўшилган қиймат солиғига ихтиёрийлик асосида ўтган 7 та корхонанинг мазкур тизимга ўтиши уларнинг молиявий натижасига ижобий таъсир кўрсатмаётганлиги аниқланди ҳамда ихтиёрийлик асосида ҚҚС тўлашдан воз кечилди. Бунинг натижасида мазкур корхоналар томонидан бюджетга тўланадиган 106 млн сўм маблағ тежаб қолинди;
қўшилган қиймат солиғини ихтиёрийлик асосда тўлаш афзаллиги ва камчиликларини ҳисоблаш формуласини амалиётда қўллаш асосида тизимдаги 5 та корхонага ихтиёрийлик асосида қўшилган қиймат солиғига ўтган. Бунинг натижасида 80 млн сўм атрофида маблағ корхоналар ихтиёрида қолдирилди.
маҳсулотлар экспортини тасдиқлаш, акциз ва қўшилган қиймат солиқлари солиқ солинадиган базасига тузатиш киритиш, мол-мулк молиявий ижарага берилишини солиқ ҳисоби счётлар тизими орқали акс эттириш таклифи берилган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси 2016 йил 28 июндаги №68 далолатнома). Таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида билвосита солиқлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблардаги ноаниқлик бартараф этилиб, таклиф қилинган бухгалтерия проводкаларни корхоналар томонидан қўлланилиши натижасида ҳисоб-китоблардаги чалкашлик ва хатоликларни олди олинади, бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш ҳамда солиқ ҳисоботларини шакллантиришга кетадиган вақт тежалишига олиб келади.
инвентаризация натижасида аниқланган камомад ва мол-мулкнинг ҳисобдан чиқарилиши аудитини такомиллаштириш бўйича таклиф берилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2016 йил 16 июндаги №83/03 далолатнома). Мазкур таклифнинг солиқ қонунчилигида ўз аксини топиши аудиторлар томонидан аниқланган камомад ва мол-мулкни ҳисобдан чиқариш тўғрисида асосли аудиторлик хулосалари шакллантирилишини таъминлайди.
Билвосита солиқлар ҳисоби ва солиқ қонунчилигини такомиллаштиришга оид таклифлар қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 7 январдаги №220/441 далолатнома).