Sayt test rejimida ishlamoqda

Азим Шухрат Обид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишга қарши курашнинг жиноий-ҳуқуқий чоралари», 12.00.08. – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Yu380.
Илмий раҳбар: Якубов Александр Санжарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Рустам Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Расулев Абдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаган шахсларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштиришга қаратилган аниқ илмий хулосалар, таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаган шахсларнинг меҳнат қилишга доир ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали кафолатлашни кучайтириш мақсадида қонун ҳужжатларида маъмурий жазо қўлланилганидан кейин вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган;
ЖКнинг 127-моддасига доир ишларни юритиш доирасида мазкур тоифадаги қилмишларга тўғри (ҳаққоний) баҳо бериш ва малакалаш учун 18 ёшга тўлган ва жиноятни қасддан содир этган шахсларгина вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги асосланган;
жиноят қонуни нормаларининг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида судлар томонидан катта ёшдаги шахснинг жабрланувчининг вояга етмаганлигига нисбатан субъектив муносабатини аниқлаш, жумладан катта ёшдаги шахс ўзи ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилган шахснинг вояга етмаганлигини билмаган ёхуд билиши мумкин бўлмаган ҳолларда унга нисбатан жиноий жавобгарликнинг истисно этилиш амалиётини қўллаш лозимлиги исботланган;
вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишнинг ижтимоий моҳияти ва хавфи ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилиш, унга доир илмий тушунчаларнинг бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаш мақсадида идоравий ҳужжатларда «нотинч оила», «ижтимоий хавфли аҳволда бўлган оила» ва «оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар» тушунчаларини акс эттириш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вояга етмаган шахсларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишга қарши курашнинг жиноий-ҳуқуқий чоралари юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
қонун ҳужжатларида маъмурий жазо қўлланилганидан кейин вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-603-сон қонунининг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2020 йил 13 февралдаги 04/3-05-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши вояга етмаганларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини жиноят-ҳуқуқий воситалар ёрдамида кафолатлашни кучайтиришга хизмат қилган;
ЖКнинг 127-моддасига доир ишларни юритиш доирасида мазкур тоифадаги қилмишларга тўғри баҳо бериш ва малакалаш учун 18 ёшга тўлган ва жиноятни қасддан содир этган шахсларгина вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сон қарори еттинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 12 февралдаги 11-10-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ЖК 127-моддасига доир ишларни квалификация қилиш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жиноят қонуни нормаларининг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида судлар томонидан катта ёшдаги шахснинг жабрланувчининг вояга етмаганлигига нисбатан субъектив муносабатини аниқлаш, жумладан катта ёшдаги шахс ўзи ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилган шахснинг вояга етмаганлигини билмаган ёхуд билиши мумкин бўлмаган ҳолларда унга нисбатан жиноий жавобгарликнинг истисно этилиш амалиётини қўллашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сон қарори еттинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 12 февралдаги 11-10-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишнинг ижтимоий моҳияти ва хавфи ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилиш, унга доир илмий тушунчаларнинг бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаш мақсадида идоравий ҳужжатларда «нотинч оила», «ижтимоий хавфли аҳволда бўлган оила» ва «оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар» тушунчаларини акс эттириш лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 июлдаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги низомнинг тўртинчи бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 12 майдаги 1272-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши вояга етмаганлар ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг барвақт профилактикаси бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish