Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаханов Гулимбай Кутлибаевичнинг
докторлик (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бурун тўсиғи қийшиқлигини тасдиклаш ва даволаш», 14.00.04 – «Оториноларингология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib189.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Саидакрам Аскарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия медицина институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар Насиров Вадим Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғиз Республикаси); Абдукадиров Абдусалом Абдукадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жахонгир Фазлитдинович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Қозоқистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори жағи тор болалардаги бурун тўсиғи қийшиқлигини ташҳислашнинг ҳамда даволашнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бурун тўсиғи қийшиқлиги билан бирга кечувчи юқори жағ торайишларининг тарқалиш даражаси ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
бурун бўшлиғининг нормал ва унинг торайган ҳолатдаги ўлчамларига оид янги телерентгенограммометрик кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиги аниқланган;
бурун тўсиғи қийшиқлиги билан бирга учрайдиган юқори жағ торайишларида септопластика билан уйғунлашган кристосутуротомия жарроҳлиги ишлаб чиқилган ва постоперацион даволаш тактикаси такомиллаштирилган;
бурун тўсиғи қийшиқлиги билан бирга учрайдиган юқори жағ торайишларида, марказий танглай чокида бажариладиган сутуротомиянинг математик модели яратилган;
риномаксилляр комплекс тараққиётини нормаллаштириш, бурун тўсиғи меърий баландлигини тиклаш ва бурун тўсиғи ҳамда қаттиқ танглайни ортодонтик усулда пасайтиришга қаршилик қилувчи “атипик вертикал биомеханик тортиш кучини” бартараф қилиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бурун тўсиғи қийшиқлиги билан бирга кечувчи юқори жағ торайишлари мавжуд беморларга патогенетик жиҳатдан асосланган бурун тўсиғининг эндоназал хирургик коррекциясини ишлаб чиқиш, жарроҳликдан кейин, мазкур болалар контингенти ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
“Болаларда юқори жағ ўсиши аномалиялари билан биргаликда кечувчи бурун тўсиғи қийшиқликларини телерентгенометрик ўрганиш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 16 декабрдаги 8-н-р/608-сон маълумотномаси). Бу қўлланма диагностика самарадорлигини оширишга имкон берган;
“Болалардаги юқори жағнинг ривожланиш нуқсонлари заминида кечувчи бурун тўсиғи қийшиқлигини комплекс даволашда мутахассисларнинг ҳамжиҳатликдаги тактикаси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 16 декабрдаги 8-н-р/608-сон маълумотномаси). Даволашда қўлланилган ушбу тадбирларни клиник амалиётга тадбиқ этиш беморларни даволаш даврининг қискаришига ва унинг самарасини оширишга имкон берган.
“Болалардаги бурун септопластикасига тактик ёндошувларни такомиллаштириш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 9 октябрдаги 8-н-р/350-сон маълумотномаси). Бу тавсиянома амалда диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш имкон берган. 
Юқори жағи тор болалардаги бурун тўсиғи қийшиқлиги нуқсонларини тобора эрта аниқлаш; бурундан нафас олиш фаолиятининг тўлиқ тикланиши ва “оғиз орқали сурункали нафас олиш синдромини” бартараф қилиниши бўйича олинган илмий натижалар соғликни сақлаш амалиётига, жумладан,  Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ва Тошкент шаҳар 7-сон ШКШ амалиётига жорий қилинган. Жорий қилинган натижалар болалардаги бурун тўсиғи қийшиқлигини ташхислаш ва даволаш чора тадбирлари натижасида ногиронликни камайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш билан тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish