Sayt test rejimida ishlamoqda

Баротова Мубашира Баротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эркин Аъзам асарларининг бевосита инглизча таржимасига хос хусусиятлар», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil739.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Касимова Раъно Рахматуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ўзбек насрининг кўзга кўринган намояндаларидан бири Эркин Аъзамнинг инглиз тилига таржима қилинган роман, қиссалар ва ҳикояларига хос лингвоэтик хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
замонавий насрий асарларни инглиз тилига ўгириш жараёнида Эркин Аъзам асарлари таржимасига асос бўлган миллат тақдири, тарихи, психологияси, иродаси, урф-одати ва анъаналари; ўзбек халқининг инсонийлик фазилатлари: бағрикенглиги, камтарлиги, самимийлиги, меҳмондўстлиги каби ижтимоий омиллар аниқланган;
адиб ижодий арсеналининг хилма-хиллиги ҳикоя, қисса, роман сингари эпик турга мансуб;  янги киноқисса, драматик қисса каби синкретик кўринишдаги асарлари орқали асосланган;  романчиликнинг янги услуби, улардаги рамзийлик, онг оқими тасвири, хотира, мактуб, киноя, юмор, психологизм каби бадиий талқин усуллари, қўшсарлавҳалик каби бадиий омиллар очиб берилган;
адиб асарлари қўшсарлавҳалари рамзий ва киноя мазмунидаги номларга ажратилиб, Эркин Аъзам услубига хос киноя шакллари (киноявий сўз, киноявий бирикма, киноявий ибора) ва унинг инглизча таржимада берилиши қиёсий-типологик таҳлил методи асосида очиб берилган;
Эркин Аъзам асарларида акс этган миллий ҳаёт манзаралари, реалия, урф-одат, миллий характерларнинг инглиз тилида ифодаланиши ёритилиб, таржимада киноя, фразеологизм, мақол кабиларнинг эквивалентини мувофиқ тарзда бериш ва сўзма-сўз ўгириш орқали миллий хусусиятларнинг сақланиши контекстуал-компонент таҳлил методи орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эркин Аъзам асарларининг бевосита инглизча таржимасига хос хусусиятларнинг қиёсий таҳлили жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
дунё тилларида инсон руҳияти ифодаланишини таъминловчи воситаларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, уларинг шаклий-мазмуний тузилишидаги фарқларни аниқлаш, фарқли бирликларнинг услубий, мазмуний ҳамда вазифавий жиҳатлари каби масалаларга доир маълумотлардан А-1-39-сонли «Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш» (2014-2017) номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 89-03-2616-сонли маълумотномаси). Натижада турли тизимли тилларда инсон руҳияти ифодаланишини таъминловчи бирликларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини очиб беришга эришилган;
миллий хусусиятлар ва уларнинг таржимада ифодаланиши, миллий колорит тушунчаси, уларни таржима қилишдаги ёндашувлар ва муаммолар, миллий характер, таржимада аслиятдаги маъно ва мазмуннинг сақланиши, тасвирий ифодаларни бериш усуллари ва аҳамияти, халқ урф-одатларлари, уларнинг миллийликни ифодалашдаги роли, таржимада бера олиш маҳорати ва ундаги муаммолар таҳлили каби илмий хулосаларидан Ф1-ХТ-0-19919-рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 88-87-86/01-сонли маълумотномаси). Натижада миллий колорит тушунчаси, уларни таржима қилишдаги ёндашувлар ва муаммолар каби масалалар муайян ечимини топишига имкон яратилган;
таржиманинг аҳамияти, таржимада ижодкор услубини аслиятдагидек бера олиш усуллари ва бу жараёнда учрайдиган муаммолар, тасвирий воситалар ва уларнинг таржимада берилиши, насрий асар таржимаси ва унинг тилига хос хусусиятлар, тиллараро тил ифодаларини қиёслаш асосида уларнинг қийматини очишда қўлга киритилган ютуқ ва муаммолар, оғзаки ва бадиий тил ифодаларига тегишли лингвистик манбалар таҳлилидан И-204-4-5 «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» (2014-2015) номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 158/30.02.01-сонли маълумотномаси). Натижада таржиманинг аҳамияти, унда ижодкор услубини аслиятга мувофиқ бериш усуллари ва бу жараёнда учрайдиган камчиликлар оғзаки ва бадиий тил ифодаларига тегишли лингвистик манбалар орқали асослашга эришилган; 
ёзувчининг бадиий маҳорати ва миллий адабиётдаги асарларнинг ноқардош тиллардаги таржимасини ўзаро қиёслаш, бадиий-эстетик ғояни асарда акс эттиришга доир қарашлардан Туркиянинг Истанбул Тижорат университетида Erasmus+(K-102) лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Истамбул Тижорат университетининг 2020 йил 11 мартдаги маълумотномаси). Натижада халқаро талабалар учун жаҳон адабиёти, қиёсий адабиётшунослик, адабиёт назарияси, хусусан, насрий асар таржимаси, аслият ва таржимадаги адабий тил хусусиятлари, таржимада лексик бирликларнинг ифодаланиши, фразеологик бирликлар, киноя таржимасида мутаржим услуби каби тушунчалар ҳақида батафсил маълумот олиш имконияти вужудга келган; 
Эркин Аъзам ижоди ва адиб асарлари таржимасининг ижтимоий-бадиий омиллари; унинг услубидаги ўзига хосликлар; таржима соҳасининг жамиятдаги аҳамияти ва долзарблиги, ўзбек халқи миллий ҳаёт манзараларининг ўзга халқлар тилида акс этишида таржиманинг роли, миллий характерлар ва урф-одатлар ифодасига хос жиҳатлар, таржимада мақол, киноя, реалия ва бошқа миллийликни ўзида акс эттирувчи жанрларнинг берилишида ва қиёслашда қўлга киритилган ютуқлар ва муаммолар, насрий асар таржимаси ва унинг тилига хос хусусиятлар ҳақидаги илмий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилган «Ассалом, Бухоро» дам олиш дастурининг «Тил билган – эл билади» номли саҳифасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 18 майдаги 02-15/4675-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошобинларнинг Э.Аъзам ижоди, унинг таржима асарлари, ўзбек халқи миллий ҳаёт манзараларининг ўзга халқлар тилида таржима орқали ифодаланиши ҳақидаги хулосаларини бойитишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish