Утебаев Тажибай Тилеумуратовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистонда XX аср иккинчи ярми – XXI аср бошида таълим-тарбиявий фикрларнинг ривожланиши», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: LA № 0000584.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Ped35.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети, 14.07.2016.Ped/Р.04.01 рақамли илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори; Рахмонқулова Наргиз Ходжиакбаровна, педагогика фанлари доктори; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистонда XX аср иккинчи ярми ва XXI аср бошидаги таълим-тарбиявий фикрларнинг ривожининг устувор йўналишларини аниқлаштириш ҳамда илғор педагогик тажрибаларни узлуксиз таълим тизимига жорий этиш механизмларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI аср бошида Қорақалпоғистонда таълим-тарбиявий фикрлар ривожининг тарихий тараққиёт ҳамда маданий ҳаёт билан боғлиқ этник, миллий менталитет ва маърифатпарварликка доир ижтимоий-педагогик хусусиятлари очиб берилган;
Қорақалпоғистондаги XX аср охири ва XXI аср бошидаги узлуксиз таълим тизимида олиб борилган ислоҳотларни баҳолашнинг умумдидактик мезонининг интеллектуал, амалий йўналтирилганлик, сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш ҳамда хусусий-методик мезонининг аниқ мақсадга йўналтирилганлик ва рефлексияга доир кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда таълим соҳасини ривожлантиришнинг антропологик, аксиологик ва акмеологик компонентларини таълим-тарбиявий фикрлар тараққиётининг илғор тажрибаларига асосланган ҳолда такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистондаги XX аср иккинчи ярми XXI аср бошидаги таълим-тарбиявий фикрларнинг миллий хусусиятлари, педагогик ғоялар интеграциясининг шахс ва жамият ривожига таъсирини асослашга доир ташкилий-тузилмали модель ишлаб чиқилган;
педагогик воқеликни тизимли прогнозлаш асосида Қорақалпоғистонда таълим-тарбиявий фикрлар ривожланишининг истиқболдаги йўналишларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қорақалпоғистонда XX аср иккинчи ярми ХХI аср бошида таълим-тарбиявий фикрлар ривожланиши бўйича олинган илмий натижалар:
XX асрнинг иккинчи ярмида ва XXI аср бошида Қорақалпоғистонда таълим-тарбиявий фикрлар ривожининг тарихий тараққиёт ҳамда маданий ҳаёт билан боғлиқ этник, миллий менталитет ва маърифатпарварликка доир ижтимоий-педагогик хусусиятлари ҳамда ислоҳотларни баҳолашнинг умумдидактик мезонининг интеллектуал, амалий йўналтирилганлик, сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш ҳамда хусусий-методик мезонининг аниқ мақсадга йўналтирилганлик ва рефлексияга доир кўрсаткичлари олий таълим тизимининг педагогика таълим соҳасига доир Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналишларининг малака талаблари («Ўзстандарт» агентлигининг 2015 йил 23 февралда 308-сонли қарори билан тасдиқланиб, 36.1998-сон рақам билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) мазмунига сингдирилган. Натижада талабаларнинг XX асрнинг иккинчи ярмида ва XXI аср бошида Қорақалпоғистонда таълим-тарбиявий фикрлар ривожини тизимли ва узвийлик асосида ўрганишлари, қиёсий таҳлил этиш ва хулоса чиқариш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган истиқлол йилларида Қорақалпоғистонда таълим соҳасини ривожлантиришнинг антропологик, аксиологик ва акмеологик компонентларини таълим-тарбиявий фикрлар тараққиётининг илғор тажрибаларига асосланган ҳолда такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2010 йил 9 апрелдаги «Узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида»ги 01-09/2-04/241-сон Қарорининг 4-, 5-, 6-бандларида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 30 сентябрдаги 03-04/9-09/675-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда таълим соҳасини давлат ва нодавлат, халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги ва таълим дастурлари асосида ривожлантириш самарадорлиги ортган.
Қорақалпоғистондаги XX аср иккинчи ярми XXI аср бошидаги таълим-тарбиявий фикрлар ривожининг миллий хусусиятлари, педагогик ғоялар интеграциясининг шахс ва жамият ривожига таъсирини асослашга доир ташкилий-тузилмали модел ҳамда педагогик воқеликни тизимли прогнозлаш асосида Қорақалпоғистонда таълим-тарбиявий фикрлар ривожланишининг истиқболдаги йўналишларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг илмий-техник дастурлари бўйича олиб борилаётган И1-ХТ-0-17222: «Қорақалпоқ миллийменталитетини ўқувчи-ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш» мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида таълим амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2016 йил 23 сентябрдаги 297-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи-ёшларга миллий менталитетни сингдиришда халқ педагогикаси ва замонавий таълим-тарбиявий фикрларни уйғунлаштириш имкониятини яратган.