Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Хаёт Шариповичнинг
фан доктор (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларида медиакомпетенликни ривожлантириш технологияcи”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Ped9.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар  таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент; Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак касб таълими ўқитувчиларида медиакомпетентликни ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларда медиакомпетентлик кўрсаткичларини ривожлантириш стратегияси рақамли технологиялар воситасида таълимни ахборотлаштириш талаблари (Moodle, Ilias, e-learning) ҳамда дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра ўқитиш воситалари, методлари ва шаклларини босқичли ва мақсадли лойиҳалаш ёндашуви (кейс-тўплам, маҳорат дарслари) асосида аниқлаштирилган; 
медиа муҳитни ташкил этишнинг (медиа восита, медиа фаолият) лойиҳaлaш вa моделлaштириш функциялaри медиакомпетентликни ривожлантиришнинг тизимли ёндашув асосида педагогик жараён элементларини қамраб олган касбга йўналтириб ўқитиш модели касбий-дастурий воситаларини ўзида мужассам этган электрон ўқув-услубий таълим ресурслари ишлаб чиқилган; 
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг рақамли медиакомпетентлигини ривожлантириш моделининг мақсадли, мазмунли-ташкилий, технологик-жараёнли, назорат-баҳоловчи блоклари мазмуни рақамли медиа таълим тенденциялари ҳамда медиа компетентлик даражаларини мотивацион, когнитив, операцион, рефлексив кўрсаткичларини тизимли баҳолаш мезонларига устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
медиакомпетентликни ривожлантириш технологиялари педагогик (узлуксизлик, фундаментализация, компетентлик, тизимлилик ва кетма-кетлик) ҳамда мақсадли лойиҳалаштирилган педагогик ёндашув (фанлараро ва субъектив интеграция, модулли, креативлик, акмеологик) тамойил ва қонуниятларига  устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларида медиакомпетенлигини ривожлантириш бўйича илмий натижалар асосида: 
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг медиакомпетенлигини ривожлантиришнинг аҳамияти ва мазмуни, дидактик шарт-шароитлари ва методик имкониятларини аниқлашга оид илмий таклиф ва тавсиялар “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган “Касб таълими методикаси” фани бўйича магистратура мутахассислиги ва бакалавриат таълим йўналишларининг Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 феврал 89-03-3783-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган; 
медиа муҳитни ташкил этишнинг (медиа восита, медиа фаолият) лойиҳaлaш вa моделлaштириш функциялaри медиакомпетентликни ривожлантиришга оид тавсиялар “Олий таълим муассасаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими учун модулли web технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва амалиётга жорий этиш технологиялари” (2015-2017 йй.) мавзусидаги  амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 феврал 89-03-3783-сон маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, интеллектуаллаштириш, электрон таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped classroom», технологияларини амалиётга кенг жорий этиш ҳамда таълим жараёнларида ақлли технологиялардан фойдаланиш методикалари самарадорлигини оширишга эришилган; 
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг рақамли медиакомпетентлигини ривожлантириш моделининг мақсадли, мазмунли-ташкилий, технологик-жараёнли, назорат-баҳоловчи блоклари мазмуни рақамли медиа таълим тенденциялари ҳамда медиа компетентлик даражаларини прогностик аниқлашга оид тавсиялар асосида «Таълим технологиялари» дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғи, 133-264 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш имконияти яратилган;
медиакомпетентликни ривожлантириш технологиялари, лойиҳалаштириш ҳамда медиаматнларни саҳналаштиришга оид таклифлар “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 89-03-2320-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг медиакомпетентлигини ривожлантиришга муҳит яратилган ҳамда медиакомпетентликни ривожлантириш технологиялари самарадорлиги ортган;
медиакомпетенцияларни ривожлантириш орқали - олий таьлим муассасаси талабаларининг рақамли саводхонликни ва маданиятни, танқидий фикрлаш ва креативлик  компетенцияларини ривожлантириш, шу билан бирга замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан креатив даражада фойдаланиш, АКТ асосида лойиҳалаштириш, моделлаштириш, дастурлаш ва бошқаришни ўзлаштиришга оид таклифлар  “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетенлигини ривожлантириш технологияси” (2012-2014 йй.) мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазфиларни бажаришда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 89-03-2320-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак касб таълими ўқитувчисининг медиа эҳтиёжлари асосида таълим жараёнини илмий асосда ташкил этишнинг методик асосларини такомиллаштириш имкони кенгайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish