Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Рузимурат Кунгратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб таълими мутахассисларини дуал тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Техника олий таълим муассасаларида “Касб таълими” йўналиши мисолида)”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Ped166.
Илмий раҳбар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудов Абдуҳалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими мутахассисларини ва ишлаб чиқариш ходимларининг дуал таълим тизими асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
касб таълими мутахассисларини дуал таълим тизимида касбий фаолиятга тайёрлашнинг ахборий-дидактик таъминоти таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини ривожлантиришдаги методологик ёндашувлар (аксиологик, онтологик, технологик) паритетлик ҳамда вариативлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;
касб таълими мутахассисларини дуал таълим тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-функционал компонентлари (мазмунли, технологик, ташҳислаш) мазмуни мотивацион-мақсадли, методологик ёндашувлар (мотивацион, когнитив, рефлексив) асосида ишлаб чиқилган;
таълим ва ишлаб чиқариш жараёнида касб таълими мутахассисларининг яратувчанлик, бошқарувчанлик, тақиқотчилик, конструкторлик, педагогик каби билим, малака, кўникма ва қобилиятларини ривожлантиришда касб таълими мутахассисларининг касбий компетенцияларини шакллантириш методикаси (“Self-development”, “Natural-reflexive”, “Vitagen”) таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган;
касб таълими мутахассисларини дуал тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида дастурий-муҳандислик (Visual C++ да дастурлаш) ҳамда ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни автоматлаштириш, визуаллаштиришда (Visualization and avtomatization) лойиҳавий-конструкторлик, тадқиқотчилик касбий компетенцияларини шакллантириш методикаси технократик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
олий таълим касб таълими йўналишлари битирувчилари ҳамда ишлаб чиқариш ходимларини касбий маҳорат даражаларини ташхислашнинг аналитик, лойиҳалаш, конструкторлик ва прогностик компонентлари функциялари интегратив мувофиқлаштириш асосида касбий фаолиятга тайёрлаш концепцияси мазмунан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Касб таълими мутахассисларини дуал тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касб таълими мутахассисларини дуал тизими асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида таълим жараёни компонентлари узвийлиги асосида касб таълими мутахассисларининг касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришда замонавий ўқитиш воситаларининг (ўқув материалини дифференциал тақдим этиш; ўқув материалини таълим олувчилар тайёргарлиги даражасига қараб тақдим этиш; баҳолаш, бошқариш, турли шаклда назорат қилиш; интерфаол мулоқотни амалга ошириш) нинг дидактик имкониятларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18  майдаги № 135- сон буйруғи билан тасдиқланган 5111000 - Касб таълими (5430100 - Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) бакалавриат таълим йўналишинииг малака талабларини ишлаб чиқишда ҳамда умумкасбий ва ихтисослик фанлар бўйича ўқув дидактик таъминотни яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 89-03-2150-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот касб таълими мутахассисларининг касбий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган; 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 ноябрдаги №175-сон буйруғи асосида такомиллаштирилган меъёрий ва услубий ҳужжатлар ҳамда замонавий ўқув адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида касб таълими мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлаш сифат ва самарадорлигини оширишни таъминловчи ўқитишнинг дуал тизимининг ташкилий-функционал тузилмаси компонентлари, умумкасбий ва методик интегратив билимлар (тизимлаштирилган маълумотлар, лаборатория ишланмалари ва умумкасбий характердаги интеллектуал топшириқлар) асосида касб таълими мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлаш модели, касб таълими йўналишида ва ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этилиб тажриба-синовдан ўтказилган ҳамда натижада тажриба-синов гуруҳларида ўқув материалини ўзлаштириш коэффициенти ортган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 89-03-2150-сон маълумотномаси). Мазкур модел касб таълими мутахассисларини касбий фаолиятга  тайёрлаш сифатини такомиллаштиришга хизмат қилган;
 касб таълими мутахассисларини дуал таълим тизимида касбий фаолиятга тайёрлашга қўйилаётган замонавий дидактик ва методик талабларни амалга оширувчи, умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича ўқув материалларини ҳавола этиш шаклларини акс эттирувчи ҳамда олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминловчи яхлит тизим сифатида ўқитишни модулли тузилма асосида ташкил этиш варианти талабалар ва ишлаб чиқариш корхонаси ходимларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш жараёнини ташхислаш мезонлари ва кўрсаткичлари, дуал тизими асосида касб таълими мутахассисларини тайёрлаш технологияси компонентларидан республикамиз олий таълим муассасаларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 16 октябрдаги 89-03-2404-сон маълумотномаси). Мазкур умумкасбий ва ихтисослик фанларидан яратилган электрон дастур, методик қўлланмалар, интеллектуал ва интегратив топшириқлар олий таълим муассасалари касб таълими йўналишларида педагогик жараённи илмий асосда ташкил этишнинг методик асосларини такомиллаштиришга, ишлаб чиқаришда кадрлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish