Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипов Ойбек Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.DSc/Iqt118.
Илмий маслаҳатчи: Абдувахидов Абдумалик Махкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш» ва «ишбилармонлик муҳити» тушунчаларининг таркибий тузилишини мужассамловчи илмий-назарий ёндашувлар иқтисодий тизим асосий жиҳатларининг ўзаро функционал боғлиқлигини ўрганиш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳити шаклланиши даражасини баҳолаш иқтисодиётдаги бозор инфратузилмаси, инфляция, бизнеснинг рентабеллиги ҳолати каби индексларни жорий этиш орқали такомиллаштирилган; 
маҳаллий бошқарув органларининг ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитини мувофиқлаштириш функцияларини кучайтириш орқали бозор инфратузилмаси билан уйғунлашган ҳолда кичик бизнес субъектлари фаолиятини тартибга солиш самарадорлигини  таъминлаш асосланган;   
мамлакатда «виртуал муҳит»ни кенгайтириш ёрдамида бизнес фаолият инфратузилмасини ривожлантириш орқали рақамли иқтисодиётнинг ишбилармонлик муҳити такомиллашувига таъсирини фаоллаштириш асосланган; 
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми ўзгаришининг кўп омилли модели асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг концептуал асосларини ва ишбилармонлик муҳити ривожининг назарий ёндашувларини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2019 йил 10 декабрдаги 11/ЖМ-16-19163-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида 1510 та янги иш ўринлари яратилган;  
кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳити шаклланиши даражасини баҳолашни иқтисодиётдаги бозор инфратузилмаси, инфляция, бизнеснинг рентабеллиги ҳолати каби индексларни жорий этиш орқали такомиллаштириш асосидаги таклифи Наманган вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги АГ-04/20-04-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда кичик бизнес ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолашда қўшимча омиллар ҳисобга олиниб, соҳани янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган иқтисодий дастурлар аниқлик даражасининг ошишига имкон яратган;
маҳаллий бошқарув органларининг ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитини мувофиқлаштириш даражасини ошириш орқали бозор инфратузилмаси билан уйғунлашган ҳолда кичик бизнес субъектлари фаолиятини тартибга солиш самарадорлигини таъминлаш таклифи Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги АГ-04/20-04-сон маълумотномаси). Натижада, Наманган вилоятида 83 та янги иш ўрни яратилиб, ҳудудий кичик бизнес субъектлари томонидан янги бозорларни ўзлаштирилишига эришилган ҳамда вилоят тадбиркорлари томонидан Саудия Арабистони ва Қувайт давлатларига озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилиб, 32,2 млн. АҚШ доллари ҳажмида экспорт шартномалари тузиш имконияти яратилган; 
мамлакатда «виртуал муҳит»ни кенгайтириш ёрдамида бизнес фаолият инфратузилмасини ривожлантириш орқали рақамли иқтисодиётнинг ишбилармонлик муҳити такомиллашувига таъсирини фаоллаштиришга  асосланган илмий-амалий тавсиялар Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги АГ-04/20-04-сон, Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 26 декабрдаги 01/3-04-18/2-364-сон маълумотномалари). Натижада, Наманган вилояти бўйича бизнес фаолият инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш орқали қўшимча 2110 та янги иш ўринларини яратишга эришилган; 
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми ўзгаришининг кўп омилли модели асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлигига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан минтақаларни истиқболли ривожлантириш дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2019 йил 10 декабрдаги 11/ЖМ-16-19163-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ташкилотнинг 2025 йилга қадар истиқболли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish