Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекимбетова Гулнора Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар инновацион фаолиятини ривожлантириш шароитида инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1PhD/Iqt577.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Расул Балтабаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш шароитида инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
корхоналарнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини оширишда бюджет ссудалари, қарзлар, грантлар, кредит линияларидан кенг фойдаланиш ҳисобига лойиҳалар таваккалчилигининг пасайиши асосланган;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида корхонада ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган маълум миқдордаги товарлар (иш, хизматлар) истеъмоли учун бюджет маблағлари асосида инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган, давлат томонидан кафолатланган давлат-хусусий шериклик механизми таклиф қилинган;
корхона ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий самарадорлигини ошириш борасидаги инновацион лойиҳани манзилли молиялаштириш орқали инвестиция самарадорлигини баҳолаш асосланган; 
«Технологик чиқиндиларни брикетлаш участкасини ташкил қилиш» инновацион лойиҳасини корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига киритиш орқали корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Корхоналар инновацион фаолиятини ривожлантириш шароитида инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхоналарнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини оширишда бюджет ссудалари, қарзлар, грантлар, кредит линияларидан кенгроқ фойдаланган ҳолда лойиҳалар таваккалчилигини пасайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 04/1-47-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, корхоналарда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қўшимча молиялаштириш механизмидан фойдаланиш, инвестиция лойиҳаларининг баҳолаш самарадорлигини оширишда таваккалчиликни пасайтиришга хизмат қилган; 
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида корхонада ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган маълум миқдордаги товарлар (иш, хизматлар) истеъмоли учун бюджет маблағлари асосида инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган, давлат томонидан кафолатланган давлат-хусусий шериклик усули бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 04/1-47-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда ишлаб чиқарилган (етказиб берилган) товарлар (иш, хизматлар) кафолатланган истеъмолчиси сифатида давлат бюджет маблағлари билан иштирок этишига, корхона инвестиция лойиҳаларини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган;
корхона ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий самарадорлигини ошириш борасидаги инновацион лойиҳани манзилли молиялаштириш орқали инвестиция самарадорлигини баҳолаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида инвестициялар самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган («Ўзметкомбинат» АЖнинг 2019 йил 2 декабрдаги 01/05-01/02-2149-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, «Ўзметкомбинат» АЖда электр энергия харажатларининг 6,7 фоиз тежалишига ва корхонанинг йиллик иқтисодий самараси 2,9 млрд. сўмга ўсишига эришилган;
«Технологик чиқиндиларни брикетлаш участкасини ташкил қилиш» инновацион лойиҳасини корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига киритиш орқали корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида янги иш ўринларини яратишда фойдаланилган («Ўзметкомбинат» АЖнинг 2019 йил 2 декабрдаги 01/05-01/02-2149-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, «Ўзметкомбинат» АЖнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги 7,8 фоиз ўсишига, йиллик иқтисодий самарадорлик 9,4 млрд. сўмга ўсишига ва ўнта янги иш ўрнининг яратилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish