Sayt test rejimida ishlamoqda

Фарфиев Бахрамджан Атхамджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида ислом рационализми омили”, 22.00.03 – “Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси”  (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.3./DSc/Sots9. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслаҳатчи: Аликариев Нуриддин Сапаркариевич, иқтисод фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Дониёров Алишер Худойбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор; Жалилов Актам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида ислом рационализми омили концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда уни назарий ва амалий социологик жиҳатлардан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ислом динидаги мазҳаблар мазмунини илмий таснифлаш ва талқин этишда ислом рационализми асосий назарий постулат сифатида хизмат қилишининг ижтимоий зарурати илмий асосланган;
ислом рационализми жамиятимизда фаол фуқаролик позициясини шакллантириши, миллатлараро ва конфессиялараро бағрикенгликни мустаҳкамлаши, миссионерлик ҳаракатига қарши маърифий курашни йўлга қўйишда самарали дискурсив платформа бўлиши назарий жиҳатдан асосланган;
жамиятда учраётган девиант хулқ-атворнинг турли кўринишлари: жамият тартиботларига беписандлик, боқимандалик, алкоголизм, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, суицид каби иллатларга қарши маърифий курашда ислом рационализмининг жамият барқарорлиги ҳамда дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминланиши исботланган;
жамиятнинг интеллектуал такомиллашувини таъминлашда ислом рационализми элементлари: тасаввуф (Ибн Халдун), мантиқ (Ғаззолий), илм-маърифат (Форобий) омиллари қиёсланиб, уларни инсон капиталини бойитиш ва ижтимоий тараққиётни тезлаштиришдаги  роли исботланган; 
ҳаётга ёндашишда дунёвийлик ва илоҳийлик мувозанатига таянувчи Имом Аъзам мазҳаби ва Нақшбандия тариқатининг  прагматик (бунёдкорликка  йўналганлик, оқилона меъёрга таяниш, ҳаётга яратувчанлик позицияси билан қараш ва ўзликда барқарор қолиш, тадбиркорлик) негизи ва хусусиятлари исботланган;
узоқ муддат хорижда меҳнат миграциясида бўлган ҳамда экстремистик оқимларга қўшилган ва авф этилган фуқароларни ресоциализация қилиш, ижтимоий позитив фаолиятга йўналтириш, адаптация қилиш ва ижтимоийлаштиришда ислом рационализми тамойилларига (қиёсий таҳлил, дедуктив ёндашув, инонтириш, прагматизм) таянишнинг позитив асослари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида ислом рационализми омили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ислом динидаги мазҳаблар мазмунини илмий таснифлаш ва талқин этишда ислом рационализми асосий назарий постулат сифатида хизмат қилиши ижтимоий зарурат эканлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга оширишга оид давлат дастури»нинг амалга ошириладиган тадбирларнинг бешинчи йўналишининг 239-бандига мувофиқ тарзда «Маърифий ислом» мазмунини тайёрлаш  ишларини жадаллаштириш»ни таъминлаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 17 июлдаги 1942-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар имом-хатибларнинг аҳоли турли қатламлари тафаккурига ислом дини кўрсатмаларига ҳанафийлик мазҳабида ўз ифодасини топган мўътадиллик тамойилига мос равишда амал қилиш зарурлигини сингдириш мақсадида олиб борган маърузаларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
ислом рационализми жамиятимизда фаол фуқаролик позициясини шакллантириши, миллатлараро ва конфессиялараро бағрикенгликни мустаҳкамлаши, миссионерлик ҳаракатига қарши маърифий курашни йўлга қўйишда самарали дискурсив платформа бўлиши ҳақидаги тавсиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон фармони иловасининг 3-бўлим «Диний бағрикенглик, конфессиялараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш»нинг 9,10 бандларидаги вазифаларни ижро этиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг нуфузли имом-хатиблар, машҳур спортчилар, маданият арбоблари ва зиёлилар иштирокида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга бағишланган ижтимоий роликлар намойишини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 17 июлдаги 1942-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар  исломшунослик соҳаси мутахассисларининг ислом рационализми ижтимоий барқарорликни сақлаш ва уни янада мустаҳкамлашнинг муҳим маънавий омили эканлиги ҳақидаги касбий билимларини оширишга хизмат қилган;
жамиятда учраётган девиант хулқ-атворнинг турли кўринишлари: жамият тартиботларига беписандлик, боқимандалик, алкоголизм, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, суицид каби иллатларга қарши маърифий курашда ислом рационализми жамият барқарорлиги ҳамда дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминланиши ҳақидаги тавсиясидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасидаги ёшларни ижтимоий барқарорликка таҳдид солаётган ушбу иллатларга қарши тура оладиган қилиб тарбиялашга оид  вазифани амалга оширишга йўналтирилган маънавий-маърифий тадбирларнинг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 25 июндаги 04-13-2896-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар ижтимоий барқарорликка таҳдид соладиган  иллатларга қарши куршишда дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш долзарб социал масала эканлигини ёшлар тафаккурига сингдирилишига хизмат қилган;
жамиятнинг интеллектуал такомиллашувини таъминлашда ислом рационализми элементлари: тасаввуф (Ибн Халдун), мантиқ (Ғаззолий), илм-маърифат (Форобий) омиллари қиёсланиши, уларнинг инсон капиталини бойитиш ва ижтимоий тараққиётни тезлаштиришдаги ролини акс эттирувчи илмий-назарий хулосалардан 5210100 – Социология бакалавриат таълим йўналишининг «Социология» ва «Дин социологияси» фанларини ўқитиш жараёни учун нашр этилган «Социология» дарслигининг «Социал институтлар», «Социал ўзгаришлар социологияси» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Oлий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, 654-003 рақамли гувоҳнома,  Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 июлдаги  89-03-2807-сон маълумотномаси). Ижтимоий тараққиётнинг тарихий-маданий заминлари ҳақидаги мазкур илмий-назарий хулосалар талаба-ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
ҳаётга ёндашишда дунёвийлик ва илоҳийлик мувозанатига таянувчи Имом Аъзам мазҳаби ва Нақшбандия тариқатининг  прагматик (бунёдкорликка йўналганлик, оқилона меъёрга таяниш, ҳаётга яратувчанлик позицияси билан қараш ва ўзликда барқарор қолиш, тадбиркорлик) негизи ва хусусиятлари ҳақидаги илмий хулосалардан Oлий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғига асосан 654-003 рақамли гувоҳномага мувофиқ нашр этилган «Социология» дарслигининг  «Жамият ва дин» мавзусини ёритишда фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 июлдаги  89-03-2807-сон маълумотномаси). Натижада, 5210100 – Социология бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар онгига ижтимоий тараққиёт жараёнлари ва уларга дин институтининг маънавий омил сифатидаги фаол таъсирини акс эттирувчи маълумотларни чуқур сингдирилишига асос бўлган;
узоқ муддат хорижда меҳнат миграциясида бўлган ҳамда экстремистик оқимларга қўшилган ва авф этилган фуқароларни ресоциализация қилиш, ижтимоий позитив фаолиятга йўналтириш, адаптация қилиш ва ижтимоийлаштиришда ислом рационализми тамойилларига (қиёсий таҳлил, дедуктив ёндашув, инонтириш, прагматизм) таянишга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан «Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қароридаги (2019 йил 4 сентябрь, ПҚ-4436-сон) аҳолининг, айниқса, «Ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантириш» ҳамда «Оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган радикал ғояларга қарши миллий анъана ва қадриятларимиздан кенг фойдаланишни таъминлаш» бандларда белгиланган вазифаларининг ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 25 июндаги 04-13-2896-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар мамлакатимиз ёшлари орасида ижтимоий-маънавий муҳитни социологик сўровларнинг натижалари асосида ўрганиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish