Sayt test rejimida ishlamoqda

Парпиев Дилшод Ботировичнинг

докторлик диссертация ҳимоясиҳақидаэълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон Республикаси нефть-газ  тармоғи корхоналарининг  халқаро маркетинг стратегиясини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /иқтисодиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.I137.

Илмий маслаҳатчи: Ходиев Баҳодир Юнусович, иқтисодиётфанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси, 14.07.2016.I.31.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Равшан Зокирович, иқтисодиёт фанлари доктори; Болтабаев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: миллий нефть ва газ тармоғикорхоналарининг халқаро маркетинг стратегиясини такомиллаштириш юзасидан илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнингилмийянгилиги:

жаҳон углеводород бозоридаги тенденцияларни ўрганиш асосида нефть-газ маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш бўйича халқаро маркетинг принципларини жорий этиш механизми ишлаб чиқилган;

вертикал интеграцияга асосланган миллий нефть-газ тизимидаги ўзига хос шарт-шароитларни ҳисобга олувчи халқаро маркетинг стратегиясини шакллантиришнинг методологик жиҳатлари асосланган;

нефть-газ тармоғи корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг халқаро маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишда қўлланиладиган эвристик ва эксперт баҳолаш усуллари такомиллаштирилган;

халқаро рақобат устунлигини таъминлашнинг миллий нефть-газ бозори, углеводород ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги вазифалари,  маркетинг стратегиялари ҳамда фаолият йўналишларини қамраб олувчи тизимли концепцияси ишлаб чиқилган;

миллий нефть-газ тармоғи корхоналарида ҳудудлар, товарлар ва уларни ташишни диверсификациялаш ва фокуслаштириш, хорижий маблағларни турли шаклда жалб қилиш, консорциум ва кооперацияларни ташкил этиш асосида халқаро маркетинг стратегияларини амалга ошириш тизими таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

жаҳон углеводород бозоридаги тенденцияларни ўрганиш асосида нефть-газ маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш бўйича халқаро маркетинг принципларини жорий этиш механизми амалиётга қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот таҳлил департаментининг 2016 йил 11 ноябрдаги 06/1-353-сон маълумотномаси), жумладан:

«Ўзбекнефтгаз» МХК  фаолиятини модернизациялаш ва диверсификациялаш борасидаги ягона техникавий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилди;

вертикал интеграцияга асосланган миллий нефть-газ тизимида халқаро маркетинг стратегиясини шакллантиришнинг методологик жиҳатларини соҳа фаолиятига  жорий этилиши жаҳон нефть-газ маҳсулотлари бозоридаги вазиятни баҳолашга, ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришга ҳамда янада кўпроқ хорижий сармоялар жалб этишга имкон берди;

нефть-газ  тармоғи корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг халқаро маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишда қўлланиладиган эвристик ва эксперт баҳолаш усулларини амалиётга жорий этилиши  мамлакатимиз ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган ички ва ташқи талабни таъминлаш соҳасида маркетинг сиёсатини асослашга имкон яратди.

Халқаро рақобат устунлигини таъминлашнинг миллий нефть-газ бозори, углеводород ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги вазифалари,  маркетинг стратегиялари ҳамда фаолият йўналишларини қамраб олувчи тизимли концепциясидан «Ўзбекнефтгаз»  МХКнинг   ўрта ва узоқ муддатли фаолият Дастурини тайёрлашда услубий восита сифатида фойдаланилди («Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг 2016 йил 11 ноябрдаги 9-1/29-78-сон маълумотнома). Бунинг натижасида прогноз даври бўлган 2020 йил учун тавсия этилаётган халқаро маркетинг стратегияларини амалиётга татбиқ этиш  минимал нархлар шароитида барқарор самарадорлик даражасини 5–7 фоиздан кам бўлмаган суръатда сақлашга эришиш билан бир қаторда, қўшимча равишда «Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятида 668,9 млн. сўм ҳажмда соф фойда олиш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish