Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидахмедова Нодира Илхомовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий жиҳатлари ва устувор йўналишлари», 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари), 08.00.01-Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2020.1.DSc/Iqt.95.
Илмий маслаҳатчилар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Ҳасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат хавфсизлигининг назарий асосларини такомиллаштириш ва амалий йўналишларини ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг таъсир даражаларини аниқлашга қаратилган илмий-назарий ёндашувлар “глобал иқлим ўзгаришлари”, “экологик инқироз” ва “сиёсий нобарқарорлик” каби ташқи, “қишлоқ хўжалиги ерларининг қисқариб бориши”, “сув танқислигининг кучайиши” каби ички хавф-хатарлар назарда тутилиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини аниқлаш, мониторинг қилиш, прогнозлаштиришнинг ягона тизимини шакллантириш ҳамда шу асосда минтақа ва ҳудудлар кесимида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли стратегия ва дастурларни ишлаб чиқувчи ваколатли давлат органлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштирувчи “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмол мониторинги Аналитик Маркази”ни ташкил этиш асосланган; 
ҳудудларни озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини баҳолаш бўйича услубий ёндашувлар мамлакатимизнинг миллий ва минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда “экологик босим”, “демографик босим” каби индикаторлар тизими устуворлигига қаратилиши нуқтаи-назардан такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига жисмоний, иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан эришиш имкониятларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган 2020-2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ҳамда чекланган ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишда экин турларини минтақа ва ҳудудлар бўйича жойлаштиришнинг илмий асосланган дастурини ишлаб чиқиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий жиҳатлари ва устувор йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарий концепцияларни умумлаштириш асосида ишлаб чиқилган аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидлар бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамдаЎзбекозиқовқатхолдинг холдинг компанияси АЖ тизим  корхоналари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 ноябрдаги 01/025-405-сон, Ўзбекозиқовқатхолдинг холдинг компаниясининг 2020 йил 18 мартдаги АС/07-445-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши мамлакат ичида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатадиган, хавф соладиган, муаммоли вазиятларнинг вужудга келишига сабаб бўладиган омиллар, жараён ва воқеликлар, шунингдек, жаҳон ва глобал миқёсларда ҳамда қўшни ва ҳамкор мамлакатларда юзага келадиган ва унга хавф туғдирадиган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, омиллар ҳамда воқеликларда намоён бўладиган ташқи таҳдидларни баҳолаш имкониятини яратган.
озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини аниқлаш, мониторинг қилиш, прогнозлаштиришнинг ягона тизимини шакллантириш ҳамда шу асосда минтақа ва ҳудудлар кесимида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли стратегия ва дастурларни ишлаб чиқувчи ваколатли давлат органлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекозиқовқатхолдинг холдинг компанияси АЖ тизим  корхоналари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 ноябрдаги 01/025-405-сон, Ўзбекозиқовқатхолдинг холдинг компаниясининг 2020 йил 18 мартдаги АС/07-445-сон маълумотномалари). Бу ўз навбатида озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш борасидаги имкониятлар ҳамда уни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича дастак ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
озиқ-овқат хавфсизлигини минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик даражаларининг ҳудудлар кесимида баҳолаш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим корхоналари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2018 йил 10 ноябрдаги 01/025-405- сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашув миллий ва ҳудудлар кесимида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш даражасини баҳолаш ҳамда унинг натижасидан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш имкониятини яратган.
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда унинг таркибий қисмлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган соҳани ривожлантиришнинг прогноз параметрлари бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекозиқовқатхолдинг холдинг компанияси АЖ тизим корхоналари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2018 йил 10 ноябрдаги 01/025-405-сон, Ўзбекозиқовқатхолдинг холдинг компанияси АЖнинг 2020 йил 12 мартдаги АС/07-455-сон маълумотномалари). Ҳисоб-китобларга кўра, прогноз қилинаётган даврда республикамизда аҳоли жон бошига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори 2,9 марта, доимий аҳоли сони 17,7%га, жами озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш динамикаси 6,3% га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг улуши 14,6%га ўсишига  эришилиши асосланган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий-меърий ва институционал асосларини такомиллаштириш, ер-сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлиги тизим корхоналари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2018 йил 10 ноябрдаги 01/025-405-сон, Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 04/25-2793-сон маълумотномалари). Натижада, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар истеъмол ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сувдан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурлари доирасида сув хўжалиги объектлари ҳамда сув ресурсларидан тежамли фойдаланишни ташкил этиш учун ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга замин яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish