Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликов Азим Неъматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узумнинг истиқболли шароббоп нав ва дурагайларини танлаш ва уларни етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx349.
Илмий раҳбар: Файзиев Жамолидин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий - тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Султонов Комолитдин Садриддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Халмирзаева Лола Бахромовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интродукция қилинган узумнинг шароббоп нав ва дурагайларни қимматли-хўжалик белгиларини ўрганиш асосида янги шароббоп навларини танлаш, куртак юкламаси ва ўғитлаш миқдорини ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига таъсирини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикада узумнинг шароббоп нав ва дурагай шаклларини қимматли-хўжалик белгилари ҳамда кимёвий хусусиятлари асосида энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган истиқболли навлар танланган;
шароббоп узум нав ва дурагайларнинг касалликларга чидамли нав намуналари ажратилган;
узумнинг шароббоп навлари ҳосилдорлиги ва сифатини оширувчи энг мақбул ток тупи юкламаси аниқланган;
узумнинг шароббоп навлари ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга имкон берувчи энг мақбул минерал ўғитлар меъёрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Истиқболли шароббоп узум нав ва дурагайларини танлаш ҳамда етиштириш технологияси элементларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар асосида:
узумнинг шароббоп навларига куртак юкламаси ва ўғитлашнинг мақбул меъёрларини танлаш ишланмаси Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги «Бустон Элмурод» фермер хўжалгида 3 га, «Гулбог Мирхомид Мираброр» фермер хўжалигида 2,5 га, «Худоёр Шампан» номли фермер хужалигида 2,0 га жами 7,5 га майдонда ва Қибрай туманидаги Қибрай «Шароб» илмий экспериментал корхонаси тажриба даласида Хиндогни ва Майский черный навларида 2,5 га, жами 10 га узумчилик фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7-майдаги 02/030-51-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларида куртак юкламаси ва ўғитлашнинг ишлаб чиқилган меъёрлари асосида бир гектар шароббоп токзорлардан ўртача 22 тоннадан 25 тоннагача сифатли узум маҳсулоти етиштирилиб, реализация қилишдан ўртача 25-33 млн. сўм даромад олинган;
танлаш асосида шароббоп узумнинг қимматли-хўжалик белгилари юқори бўлган янги «Мускат Шавқи» (Нав гувоҳномаси № 548 23.02.2016 й.), «Истиқлол» (Нав гувоҳномаси № 017 02.03.2018 й.) ва «Гавҳар» (Нав гувоҳномаси № 016 02.03.2018 й.) навлари танланиб (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7-майдаги 02/030-51-сон маълумотномаси), ҳаммуаллифлик асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish