Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоева Хилола Абдурахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интенсив боғлар учун олма навларини танлаш ва экиш схемаларини ишлаб чиқиш”, 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.3.РhD/Qх455.
Илмий раҳбар: Арипов Абдулла Убаевич, қишлоқ  хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий - тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интенсив олма боғлари учун (Тошкент вилояти шароитида) паст бўйли М-IX пайвантагида ўстирилган маҳаллий ва интродукция қилинган истиқболли олма навларини танлаш ҳамда уларнинг экиш схемаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор паст бўйли пайвантагда ўстирилган маҳаллий ва интродукция қилинган олма навларининг фенологик фазаларини тадқиқ қилиш асосида уларнинг тезпишарлик гуруҳлари ажратилган;
паст бўйли пайвантагда ўстирилган маҳаллий ва интродукция қилинган олма навлари орасидан юқори ҳосилли ва сув танқислигига чидамли навлар ажратилган;
олма меваларининг биокимёвий таркибини таҳлил қилиш ва дегустацион баҳолаш асосида уларнинг товарлилик сифати аниқланган;
интенсив боғ шароитида олма навлари барг юзасининг ўзгариши ва дарахт танасини ёруғлик билан таъминланиш даражасининг экиш схемасига корреляцион боғлиқлиги (r=0,97) аниқланган;
танланган олма навлари учун интенсив боғ шароитида энг юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини берувчи мақбул экиш схемаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон шароитида интенсив боғлар учун олма навларини танлаш ва мақбул экиш схемаларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва агрофирмалар учун «Интенсив олма боғларини ташкил этиш ва уларни парвариш қилиш технологияси» мавзусидаги тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 20 январдаги 02/030-185 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва агрофирмаларда олма боғларини ташкил этиш ва уларни парвариш қилишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Сойлиқ Aзимжон Нодиржон» фермер хўжалигида олмани «Ойдин», «Рустамий», Старк Эрлист ва Мантет навлари 8,0 гектар майдонда экилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 20 январдаги 02/030-185-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжалигида ушбу навлардан юқори товарбоп ҳосил олинган бўлиб, ушбу навлардан 56,645 миллиондан 72,700 миллион сўм/га гача соф даромад олинган ва ишлаб чиқариш рентабеллиги 81-92% ни ташкил этган.
Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «Истиқлол олмалари» МЧЖда олмани Кубанская багренная ва Память Есаулу навларини 4,0×2,0 метр схемада 1,5 гектар майдонда экилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 20 январдаги 02/030-185-сонли гувоҳномаси). Натижада ушбу навларни 4,0×2,5 метр схемада экилган боғга нисбатан солиштирилганда гектаридан 25-35% юқори ҳосил олинган. Ушбу навлардан гектарига 101,980 миллиондан 110,008 миллион сўм/га гача соф даромад олинган ва ишлаб чиқариш рентабеллиги 113-141% ни ташкил этган.
Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги «Убайдулла боғлари» фермер хўжалигида олманинг Вадимовка ва Вагнера Призовое навлари  4,0×1,0 метр схемада экилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 20 январдаги 02/030-185-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навларни 4,0×1,5 метр схемада экилган боғга нисбатан таққосланганда 25–30% юқори ҳосил олинган ва соф даромад 125,568 – 136,070 миллион сўм/га ни, ишлаб чиқариш рентабеллиги эса 157–164% ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish