Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипов Улуғбек Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрмон ва манзарали дарахтларда шаҳар мўйловдори (aeolesthes sarta sols.) биоэкологияси ҳамда улар миқдорини бошқаришни такомиллаштириш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Qx612.
Илмий раҳбар: Эсанбаев Шамси, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Кимсанбоев Хожимурод Хамракулович, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Зуҳра Юлдашовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрмон ва манзарали дарахтлардаги шаҳар мўйловдори (Aеolesthes sarta) турининг биологик хусусиятлари, популяцияси, тарқалиши, зарарлилик даражаси, дарахт турлари бўйича озиқланиши ва энтомофаг турлари, шаҳар мўйловдори миқдорини бошқаришда самарали усул ва воситаларни қўллаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳудудлар бўйича шаҳар мўйловдорининг (Aеolesthes sarta) биологик ҳусусиятлари, ўрмон ва манзарали дарахтлар бўйича популяцияларининг ривожланиши аниқланган;
илк бор шаҳар мўйловдорининг табиий кушандаларидан 13 тури аниқланган, 9 турдаги қушлар, 2 турдаги паразит ҳашаротлар (Liopygia argyrostoma, Sclerodermus turkmenicus), 2 турдаги микроорганизмлар (Metarhizium anisopliae, Beauveria bassiana) аниқланган;
шаҳар мўйловдори миқдорини бошқаришда микробиологик воситалар самарадорлиги аниқланган ва уларни қўллаш муддат ва меъёрлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;  
ўрмон ва манзарали дарахтларда шаҳар мўйловдорининг миқдорини бошқаришда инновацион, ҳавфсиз Trunk injection усулини қўллаш технологиясини ишлаб чиқилган ва самарадорлиги аниқланган;
шаҳар мўйловдорининг миқдорини бошқаришда Trunk injection усулида кимёвий воситаларни сарф меъёрлари, қўллаш усуллари ишлаб чиқилган;
шаҳар мўйловдори миқдорини бошқаришда кураш усулларининг хўжалик–иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрмон ва манзарали дарахтларда шаҳар мўйловдори (Aeolesthes sarta Sols.) биоэкологияси ҳамда улар миқдорини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
шаҳар мўйловдорига қарши “Боверин-зерновой” ва “Боверин-жидкий” препаратлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 20 гектарлик ўрмон ҳудудида жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 2020 йил 1-июлдаги 05/21-1877-сон маълумотномаси). Натижада “Боверин-зерновой” (Beauveria bassiana) препаратида 61% гача биологик самарадорликка эришилган ва шаҳар мўйловдори миқдорини бошқаришнинг биологик усули такомиллаштирилган;
шаҳар мўйловдорига қарши кимёвий воситаларни инекциялаш усулида Два-трин 10% эм.к., Агрофос-Д 55% эм.к. Проклэйм 5% с.э.г. препаратларида ва Trunk injection усулида Багира 20% с.э.к., Атилла 5% эм.к., Проклэйм 5% с.э.г., Два-трин 10 % эм.к. препаратлари Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ўрмон хўжаликларининг 16 га майдонида жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 2020 йил 1-июлдаги 05/21-1877-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар мўйловдори миқдорини камайтиришда ўртача 88,9% самарадорликка эришилган.
терак дарахтини шаҳар мўйловдоридан ҳимоя қилишда Trunk injecton усули Тошкент вилоятининг Қибрай ва Бўстонлиқ туманларидаги 15 гектар майдонларида жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 2020 йил 1-июлдаги 05/21-1877-сон маълумотномаси). Натижада 100 тупдан сақлаб қолинган ҳосил 28,9 м3 ёғочни, соф фойда 44 967 минг сўмни, сарфланган бир сўмнинг оқланиши 2,4 маротабани ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish