Sayt test rejimida ishlamoqda

Саипназаров Шербек Шайлавбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларини қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантиришда молиявий инжинирингдан фойдаланиш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt1115.
Илмий раҳбар: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларини қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантиришда молиявий инжинирингдан фойдаланиш йўлларини такомиллаштириш юзасидан илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларидаги молиявий инструментларни комбинациялаш ёки декомпозициялаш орқали янги ишлаб чиқилган банк маҳсулотларини сотишда “мижозларнинг содиқлиги” моделидан фойдаланиш таклифи асосланган;
молиявий инжиниринг концепцияси асосида “банк маҳсулотларини рақамлаштириш” орқали яратилган инновацион маҳсулотлар ҳисобига масофавий банк хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш таклиф этилган;
банк фаолиятини даромадлилигини ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида молиявий инжиниринг концепциясининг мувозанатланган кредит портфели “таваккалчилик-даромадлилик” дилеммасидан фойдаланиш таклиф этилган;
банкни қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантиришда молиявий инжиниринг концепцияси маҳсулоти “янги ғоя - янги маҳсулот - янги хизмат” тизимини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банкларини қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантиришда молиявий инжинирингдан фойдаланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банки молиявий инжиниринг концепцияси маҳсулоти “Мижозларнинг содиқлиги” модели асосида мижозларни банкка кенг жалб этиш бўйича таклифи “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил учун кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 17 февралдаги 03/752-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкининг 2018 йил якунига кўра мижозлар сони 382 202 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан юридик шахслар, ЯТТ ва омонатчилар сонининг 13,5 фоизга ошишига эришилган; 
молиявий инжиниринг концепцияси асосида яратилган инновация маҳсулоти “Банк маҳсулотларини рақамлаштириш” орқали масофавий банк хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифи “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 2018 йилдан буён инвестицион лойиҳаларни таҳлил қилиш жараёнида фойдаланилмоқда (2020 йил 17 февралдаги 03/752-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 2018 йилда 5 882 та юридик шахсни ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 938 тага ёки 19 фоизга кўпайган;
банк фаолиятининг даромадлилигини ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида молиявий инжиниринг концепциясининг мувозанатланган кредит портфели “Таваккалчилик-даромадлилик” дилеммасидан фойдаланиш бўйича таклифи “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки ҳамда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2018 йил учун кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2020 йил 17 февралдаги 03/752-сон ҳамда  ХАБ “Трастбанк”нинг 2020 йил 6 мартдаги 01-33/737-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши орқали 2018 йилдаги кредит портфелини диверсификациялаш сиёсати натижасида тармоқлар кесимида битта соҳага берилган кредитлар миқдори 2017 йилга нисбатан АТ “Алоқабанк”да 28 фоиздан, ХАБ “Трастбанк”да 35 фоиздан ошиб кетмаслигига эришилган; 
банкнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини ривожлантиришда молиявий инжиниринг концепцияси маҳсулоти “янги ғоя-янги маҳсулот-янги хизмат” тизимини жорий этиш таклифидан “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки ҳамда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан 2019 йилдан буён инвестицион лойиҳаларни таҳлил қилиш жараёнида фойдаланилмоқда (2020 йил 17 февралдаги 03/752-сон ҳамда  ХАБ “Трастбанк”нинг 2020 йил 6 мартдаги 01-33/737-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қимматли қоғозлар бозорида бирламчи акцияларини жойлаштириш мақсадида АТ “Алоқабанк” 2018 йилда 5 334 145 453 та оддий акция муомалага чиқариб, устав капитал ҳажми 645,4 млрд. сўмга кўпайган ва 883,9 млрд. сўмга етган, ХАБ “Трастбанк” 2019 йилда 60 000 000 та оддий акция муомалага чиқариб, фоизли даромадлари ҳажми 194,5 млн. сўмга кўпайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish