Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетов Эркабой Юсубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларида математик компетенцияларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped187. 
Илмий раҳбар: Сафарова Рохатой Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қосимов Файзулло Мухамадович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида математик компетенцияларни шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таянч ва фанга оид математик компетенцияларнинг таркибий компонентлари бошланғич синф ўқувчиларининг билиш (креатив фикрлаш, маълумотларни мустақил излаб топиш, вазиятларни танқидий баҳолашга ўргатиш) ва ҳаётий (математик билимларни кундалик фаолиятда қўллаш) кўникмаларнинг конвергент ва дивергент тафаккур юритиш жараёнида индивидуаллик тамойили асосида намоён бўлишининг мақбул даражаси когнитивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
математика дарсларида бошланғич синф ўқувчиларида таянч ва ҳаётий компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари интеллектуал, баҳоловчилик, мантиқий фикрлашга ундовчи математик машқ ва масалаларни (эвристик, моделлаштирувчи, рефлексив) миқдорларни ўргатишда мустақил ижодкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи мантиқий топшириқларни бажариш жараёнида фаол қўллаш орқали аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларида таянч математик компетенцияларни  таркиб топтиришнинг ижтимоий-педагогик тизими тадрижийлик ва педагогик қўллаб-қувватлашга асосланган ўқув материалларини йирик блокларга бирлаштириш орқали структуралаштириш, “математика ҳаётга” тамойилининг барқарор устуворлик касб этишининг прагматик кўрсаткичини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида таянч математик компетенцияларни шакллантириш технологиясининг процессуал компоненти мақсадга интилиш, режалаштириш, таҳлил қилиш, рефлексиялаш, ўқув-билув фаолиятини мустақил баҳолаш босқичларида вертикал педагогиканинг назорат дарсларини ҳамкорликда ўқитиш жараёни билан горизонтал интеграллашувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошланғич синф ўқувчиларида математик компетенцияларни шакллантириш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
таянч ва фанга оид математик компетенцияларнинг таркибий компонентларини бошланғич синф ўқувчиларининг билиш ва ҳаётий кўникмаларнинг конвергент ва дивергент тафаккур юритиш жараёнида индивидуаллик тамойили асосида намоён бўлишининг мақбул даражаси когнитивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан бошланғич синф Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 06-06/4-67-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар бошланғич синф ўқувчиларининг математик саводхонлигини шакллантиришга доир ўқув фаолияти натижаларини самарали белгилаб олишга хизмат қилган; 
математика дарсларида бошланғич синф ўқувчиларида таянч ва ҳаётий компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари, интеллектуал, баҳоловчилик, мантиқий фикрлашга ундовчи математик машқ ва масалаларни мустақил ижодкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи мантиқий топшириқларни бажариш жараёнида фаол қўллаш, бошланғич синф ўқувчиларида таянч математик компетенцияларни таркиб топтиришнинг ижтимоий-педагогик тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0903160552 “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 89-03-3680-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ахборотлар билан ишлаш, мантиқий фикрлаш, креатив фаоллик, ҳаётий вазиятларга мослашувчанлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида таянч математик компетенцияларни шакллантириш технологияси процессуал компонентининг мақсадга интилиш, режалаштириш, таҳлил қилиш, рефлексиялаш, ўқув-билув фаолиятини мустақил баҳолаш босқичларида вертикал педагогиканинг назорат дарсларини ҳамкорликда ўқитиш жараёни билан горизонтал интеграллашувини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0910185149 “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 89-03-3680-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар бошланғич синф ўқувчиларида математик компетенцияларни шакллантириш технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish