Sayt test rejimida ishlamoqda

Эминов Афзал Ашраповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори глинозёмли ноорганик хомашё ресурслари асосида майдаловчи жисмлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т643. 
Илмий раҳбар: Искандарова Мастура Искандаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Максудбек Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирджалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслар асосида паст ҳароратда пишадиган майдаловчи жисмлар таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
майдаловчи жисмлар олиш учун юқори глиноземли массанинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ишлаб чиқишда  каолин, глинозем таркибли чиқиндилардан суюқлантирувчи қўшимчалар билан биргаликда фойдаланиш имкониятлари асосланган; 
1000–1400оС ҳарорат оралигида ишлаб чиқилган тажриба массаларининг пишишдаги юқори ҳароратдаги физик-кимёвий жараёнлар ва муллит, корунд, анортит ва кристобалит кристалл фазаларини ҳосил қилиб фазавий ўтишлари аниқланган;
юқори глиноземли материал намуналарининг асосий физик-кимёвий, технологик ва эксплуатация хусусиятларини омухта компонент таркибига боғлиқ равишда функционал ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
майдаловчи жисмлар олиш учун мақбул шароитлар, пиширишнинг технологик режимлари ва юқори глиноземли массанинг фракция таркиблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслардан фойдаланиб, майдаловчи жисмлар таркибларини ва ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
каолин, глиноземтаркибли газни қайта ишлашдаги чиқинди, тегишли минерал қўшимчалар билан бирга ишлаб чиқилган юқори глиноземли масса таркиби «Бекабод-огнеупор» ҚКнинг «2021–2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Бекабод-огнеупор» ҚКнинг 2020 йил 25 мартдаги 59-сон маълумотномаси). Натижада, четдан келтирилганга нисбатан 3,5 марта арзон майдаловчи жисм ишлаб чиқиш имконини беради;
маҳаллий хомашё компонентлари асосида юқори глиноземли майдаловчи жисм олиш технологияси Бекабод-огнеупор» ҚКнинг «2021–2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Бекабод-огнеупор» ҚКнинг 2020 йил 25 мартдаги 59-сон маълумотномаси). Натижада, амалдаги стандарт талабларга жавоб берувчи, импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish