Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаҳҳаров Абдурахим Абдубаннаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанини ўқитишда талабалар фазовий тасаввурини мультимедиали компьютер технологиялари асосида ривожлантириш», 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизма геометрия ва муҳандислик графикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped963.
Илмий раҳбар: Кучкарова Диларом Файзуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Зайнидинов Хакимжон Насридинович, техника фанлари доктори, профессор; Сайдалиев Саидкарим Сайднабиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларидаги “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанини ўқитишда мультимедиали компьютер технологиялари асосида талабалар фазовий тасаввурини ривожлантириш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чизма геометрия ва муҳандислик графикаси асосларини ўқитиш, узвийлигини таъминлаш концептуал моделининг мазмунли-жараёнли компоненти бўлган график тафаккурни ривожлантириш, таъриф, теорема, чизмаларни ўқиш, тасаввур қонунияти ҳамда асосланган тасвирларни ўқиш компетенцияларини ўргатувчи, назорат қилувчи, билимларини оширувчи элементларини интеграциялаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўргатувчи-интелектуал компьютер ўйинлари, назорат қилувчи-даражали топшириқлар ва ташхисловчи-виртуал деталь моделлар тўплами таълимнинг  рефлексив, интенсив ўзлаштириш усулларида ижобий ва салбий омиллари таъсирини тизимлаштириш асосида талабаларнинг фазовий тасаввури ривожлантирилган;
виртуал-таълим муҳити шароитида талабалар фазовий тасаввурини ривожлантирувчи мультимедиали электрон дарсликни ишлаб чиқишда аксиологик, кўргазмалилик, иллюстративлик, визуал индикаторли талабларга анимациялаштиришдаги кетма-кет бажариш алгоритимини автоматик, механик  тартибларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар фазовий тасаввури ривожланишини узлуксиз назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичларини қайта ишлаш, натижаларни таҳлил қилишнинг методик мезонларини белгиловчи автоматлаштирилган ностандарт тестлар ва график топшириқлар табақалаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанини мультимедиали компьютер технология ўқитиш воситасида талабаларда фазовий тасаввурни ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёни самарадорлигини оширишга оид билимлар, тавсиялар ҳамда кўникмалар “Чизма геометрия (қисқа курс)” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-024-сонли гувоҳномаси). Натижада, мазкур ўқув фанидан тайёрланадиган бўлажак муҳандисларнинг фазовий тасаввурини, фанга оид билимларини ривожлантириш, касбга йўналтирилган таълимнинг самарадорлигини ошириш ҳамда таълим жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириш имконини берган;
чизма геометрия ва муҳандислик графикаси асосларини ўқитиш, узвийлигини таъминлаш концептуал моделининг мазмунли-жараёнли компоненти график тафаккурни ривожлантириш, таъриф, теорема, чизмаларни ўқиш, тасаввур қонунияти, асосланган тасвирларни ўқиш компетенцияларини ўргатувчи, назорат қилувчи, билимларини оширувчи элементларини   интеграциялаштириш ҳамда виртуал-таълим муҳити шароитида талабалар фазовий тасаввурини ривожлантирувчи мультимедиали электрон дарсликни ишлаб чиқишда аксиологик, кўргазмалилик, иллюстративлик, визуал индикаторли талабларга анимациялаштиришдаги кетма-кет бажариш алгоритимини автоматик, механик тартибларини киритиш асосида таълим самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июлдаги 89-03-2768-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ўқув фанидан бўлажак мутахассисларда фазовий тасаввурни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг вақтини тежаш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишлари ва ўзлаштириш кўрсаткичларини ҳамда график саводхонлигини ошириш имконини берган;
ўргатувчи-интелектуал компьютер ўйинлари, назорат қилувчи-даражали топшириқлар ва ташхисловчи-виртуал деталь моделлар тўплами таълимнинг рефлексив, интенсив ўзлаштириш усулларида ижобий ва салбий омиллари таъсирини тизимлаштириш асосида талабаларнинг фазовий тасаввурини ривожлантириш ҳамда узлуксиз назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичларини қайта ишлаш, натижаларни таҳлил қилишнинг методик мезонларини белгиловчи автоматлаштирилган ностандарт тестлар ва график топшириқларни табақалаштириш таълим сифатини оширишга хизмат қилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июлдаги 89-03-2768-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ўқув фанидан тайёрланадиган бўлажак муҳандисларнинг фазовий тасаввурини ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг вақтини тежаш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишлари ва ўзлаштириш кўрсаткичларини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish