Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Гулнора Вохид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон матбуотида хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги масалаларининг ёритилиши (босма ва интернет нашрларининг 2014-2020 й.й.материаллари мисолида)», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil1011.
Илмий раҳбар: Маматова Якутхон Мухаммаджановна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори; Ўсаров Олимжон Авалбаевич, филология фанлари номзоди доцент.
Етакчи ташкилот: Бердаҳ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон босма ва интернет нашрларида 2014-2020 йилларда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги масалаларининг ёритилишидаги ёндашув, тамойил,  шакл ва усулларни тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг  ҳуқуқий  эволюциясининг  тўрт  босқичи аниқланди, хотин-қизларга оид давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда  матбуотнинг ижтимоий-сиёсий институт  сифатидаги  имкониятлари назарий жиҳатдан асосланган; 
Ўзбекистон хотин-қизлари ижтимоий-сиёсий фаоллиги  масалаларининг миллий босма ва интернет ОАВда ёритилишининг тамойиллари, меъёрлари, жанрлари, илмий-ижодий усуллари, гендер  муносабатларига доир матбуот лексикасининг хусусиятлари, турли функционал услубларининг қоришуви илк маротаба  аниқланди ва гендер мавзусини ёритишда журналист маҳорати билан бирга ахлоқий тамойилларга  риоя этиш зарурлиги далилланган;  
CEDAW Конвенциясини Ўзбекистонда ижро этиш, хусусан аёлларга нисбатан барча кўринишдаги камситиш ва зўравонликларни бартараф этиш масаласи ёритилган матбуотда материалларида муаллифнинг мантиқий фикрлаши ва ҳиссиётларида номутаносибликлар мавжудлиги,  факт ва унинг талқинини фарқлай олмаслик ҳолатлари аниқланди, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича берилган матбуот чиқишларида эса ҳуқуқий, ташкилий, молиявий ва маънавий  омилларнинг  муҳимлиги асосланган;
матбуотда аёллар образини яратишдаги мавжуд қолиплар аниқланди, уларни бартараф этишда журналистнинг гендер маданияти, аудиториянинг  гендер борасидаги таълим-тарбиясини, матбуот  материалларнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этиши асосланган; 
мавзуни ёритишда журналист маҳорати ва касбий одоб-ахлоқи самарадорликка эришишдаги муҳим омиллар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон матбуотида хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги масалаларининг ёритилиши бўйича олинган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
CEDAW Конвенциясининг ижроси, хотин-қизларга нисбатан  зўравонликка қарши курашиш,  улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш жараёнларини ёритиш юзасидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича лавозим йўриқномасига қўшимча мезонлар ишлаб чиқишда, ташкилот томонидан  ўтказилган қатор илмий-амалий анжуманларда хотин-қизлар мавзусини ёритувчи журналистлар салоҳиятини оширишга қаратилган янги касбий кўникмалар ҳосил қилиш бўйича тавсиялар шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 10 январь 02/56-20 рақамли маълумотномаси). Илмий натижалар журналистларда  ушбу долзарб йўналишлар  бўйича ОАВда мақолалар чоп этишга  қаратилган   янги амалий кўникмаларни ҳосил қилишга хизмат қилган. 
Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги мавзусини ёритишнинг тамойиллари, меъёрлари,  илмий-ижодий усуллари юзасидан олинган илмий натижалардан “Саодат” журнали таҳририятининг аудитория билан ишлаш кўламини кенгайтиришда ва сифатини оширишда, жумладан нашрнинг дизайни, ранг сиёсатини гендер индикаторлар асосида қайта кўриб чиқиш ва янгилашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси “Саодат” журнали таҳририятининг  бу тўғридаги 2019 йил  17 декабрдаги 146-рақамли маълумотномаси). Илмий натижалар аёлларнинг илм-фан сохасидаги ролини кўрсатиш, улар учун жорий қилинган имкониятларни тизимли таҳлил қилиб бориш учун  “Инновация – бу келажак”, “Имтиёз ва имконият” каби  янги рукнлар жорий қилинишига хизмат қилган.  
Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигинининг ҳуқуқий эволюцияси, тегишли қонунчиликни такомиллашувини ёритиш юзасидан олинган илмий натижалардан “Yoshlar Ovozi” газетасининг истиқболли режасини ишлаб чиқишда,  таҳририятнинг  қизлар ижодий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган медиа лойиҳаларини амалга оширишда, савол-жавоб, мутахассислар маслаҳати каби воситаларни кенг қўллашни йўлга қўйишда фойдаланилган. (“Yoshlar Ovozi”-“Молодежь Узбекистана” газеталари бирлашган таҳририятининг 2019 йил 12 декабрдаги 19/107-рақамли маълумотномаси). Илмий натижалар газета дизайни ва  шрифт сиёсатини қайта кўриб чиқишга, хотин-қизлар мавзусини ёритишда сарлавҳалар сифатини яхшилашга, таҳририятнинг аудитория билан интерфаол алоқалари доирасини кенгайтиришга, қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мавзуси бўйича  мақолалар сони кўпайишига хизмат қилган.
Матбуотда аёллар образини яратишдаги қолиплар, уларни бартараф этишда журналистнинг гендер маданияти, аудиториянинг гендер борасидаги таълим-тарбияси ҳамда матбуот материаллари шакл ва усулларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг аёлларга нисбатан оилада, ишхонада юзага келаётган зўравонликка қарши курашишдаги фаолиятини кенг тарғиб  қилиш бўйича ОАВ билан ҳамкорлик режаларини, ушбу марказнинг Ахборот хизмати фаолиятини  такомиллаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда, ОАВ муҳаррирлари ва журналистлари билан очиқ мулоқотларни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила илмий-амалий тадқиқот марказининг” 2020 йил 4 февралдаги 01-11/132 рақамли далолатномаси). Илмий натижалар ушбу марказнинг турли кщринишдаги зщравонликка ва  таҳқирланишга учраган хотин-қизларнинг реабилитациясига доир фаолиятини кенг тарғиб этиш учун ОАВ билан ҳамкорлик йўналишлари ва шаклларини белгилаб чиқишга  хизмат қилган
Хотин-қизлар мавзусини ёритишда самарадорликнинг муҳим омиллари ҳисобланган  журналист маҳорати ва унинг касбий одоб-ахлоқи юзасидан олинган илмий натижалардан Республика Миллий Матбуот маркази ахборот хизмати ва ОАВ ходимлари учун йўриқнома ишлаб чиқишда, ташкилот томонидан ушбу йўналишда ҳудудлардаги ОАВ ва журналистлар салоҳиятини оширишга бағишланган матбуот анжуманларини ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий матбуот марказининг 2020 йил 10 январдаги 01/05-рақамли маълумотномаси). Илмий натижалар хотин-қизлар масаласини самарали ёритиш бўйича журналистларнинг касбий маҳорати ошишига ва мавзуни талқин этишда янги ёндашувларни қўллашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish