Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Интизор Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфлар ўқиш дарсларида муаммоли таълимдан фойдаланишнинг назарий-амалий хусусиятлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1384.
Илмий раҳбар: Ҳусанбоева Қундузхон Парпалиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Сафарова Роҳатой Ғайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматова Гулшан Аманкуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфлар адабий таълимида муаммоли ўқитиш усулларидан фойдаланишнинг илмий-методик хусусиятларини очиб бериш ва қарашларни амалий жиҳатдан далиллашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиёт ўқитишнинг бошланғич босқичида муаммоли таълимдан фойдаланишнинг ўқувчилар  ёши билан боғлиқ педагогик-психологик хусусиятлари, уларнинг ақлий, руҳий ва жисмоний интеллектуал имкониятлари аниқланган;
бошланғич адабий таълимда муаммоли ўқитишга хос бўлган метод ва усуллардан фойдаланишнинг илмий-назарий асослари мисоллар намунасида далилланган;
бошланғич синфлар адабий таълимида муаммоли ўқитишга хос бўлган муаммоли савол, муаммоли топшириқ, муаммоли вазият яратиш сингари дидактик хусусиятлардан фойдаланиш ўқувчилар ақлий камолоти, мустақил тафаккури ва мустақил фаолиятини ривожлантириш омили эканлиги асосланган;
бошланғич синфлар ўқувчиларига мўлжалланган “Ўқиш китоби” дарсликларидан ўрин олган бир қатор бадиий (шеър, ривоят, эртак, ҳикоя сингари) матнларни дидактик таҳлилга тортиш жараёнида муаммоли таълимдан фойдаланиш бўйича бир қатор муаммоли саволлар ва топшириқлар тақдим этилиб, ўқувчиларни мавжуд муаммо ечими сари йўналтирувчи методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синфлар ўқиш дарсларида муаммоли таълимдан фойдаланишнинг назарий-амалий хусусиятлари тадқиқи натижалари асосида:
бошланғич синфлар ўқиш дарсларида муаммоли таълимдан фойдаланишнинг назарий-амалий хусусиятларининг тадқиқи натижасида олинган илмий-назарий хулосалардан БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилган “Сифатли таълим принцип ва параметрларини умумтаълим мактабларида қўллашга шарт-шароитлар яратиш” (Создание условий для внедрения в общеобразовательных школах принципов и параметров качественного образования) лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 89-03-3203-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий компетентлилигини оширишга, “Замонавий дарс намуналари” тўплами нашр қилинишида ишлаб чиқилган методикалардан дарс ишланмалари яратишда фойдаланишга эришилган; 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг фикрлаш, мантиқий тафаккур, муаммоли саволлар ҳамда муаммоли вазиятлар ечимини топиш даражасининг ўсиш ҳолати аниқланган, барча ўқувчиларнинг муаммоли вазиятлар ечимини топишга бўлган қизиқишлари, уларнинг ижодий тасаввур ва тафаккури ривожланиши ҳамда нутқий даражаси ошган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2497-сон маълумотномаси). Натижада ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган.
“Ўқиш китоби” дарсликларига киритилган она табиат, атрофимизни ўраб турган олам, ватанимиз тарихи ва бугунги қиёфаси, катталар ва болалар ҳаётидан лавҳалар, меҳнат, истиқлол, дўстлик, тинчлик ва миллий қадриятларимиз билан боғлиқ бир қатор мавзуларнинг дидактик таҳлилида муаммоли таълимдан фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2497-сон маълумотномаси). Натижада берилган тавсиялар асосида бошланғич синфларнинг ўқиш дарсларида муаммоли таълимдан фойдаланиш, дарсларнинг натижавийлиги ва ўқувчилар томонидан ўзлаштириш жараёнининг ошганлиги ўз исботини топган. Мазкур муаммоли ўқитиш методидан фойдаланиш педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими дидактик таъминотини ривожлантириш, педагог кадрларнинг креатив фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятини кенгайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish