Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадманова Наргиза Абитовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Касалхона ички инфекциялари муаммоли бактериал патогенлари: уларнинг биологияси ва антимикроб дори воситаларига турғунлиги», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib21. 
Илмий маслаҳатчи: Исхакова Халида Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Нурузова Зухра Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нуритдинова Нозима Рамизовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалхона ички инфекцияси муаммоли бактериал патогенларининг биологияси ва антимикроб дори воситаларига турғунлигини баҳолаш, уларни идентификация қилиш усулларини оптимизациялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метициллинрезистент S.aureus штаммлари метициллинсезгир штаммларига нисбатан плазмакоагулаза, гиалурининдаза, гемолиз жиҳатидан устунлиги асосланган;
касалхона ички инфекциялари этиологиясида грамманфий микроорганизмлар орасида K. рneumoniaе етакчи ўрин эгаллаши асосланган;
касалхона ички инфекцияларига кирувчи грамманфий бактерияларнинг (энтеробактериялар ва P.аeruginosa) замонавий антибиотикларга сезувчанлиги пасайиши исботланган;
полирезистент K.pneumoniaе кенг спектрдаги бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари А 2bc гурухи, P.аeruginosa металл-бета-лактамаза ишлаб чиқарувчилари эса В гурухига тегишлилиги исботланган;
илк бор маҳаллий грамманфий полирезистент касалхона штаммлари металл-бета-лактамаза (VIM, IMP-1, NDM-1) ва карбапенемаза ферментлари ишлаб чиқишига жавобгар турғунлик генлари комбинацияларига эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касалхона ички инфекцияси муаммоли бактериал патогенлари: уларнинг биологияси ва антибиотикларга турғунлиги бўйича олинган натижалар асосида:
«Энтеробактериялар классификацияси, экологияси ва дифференциал ташхиси» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8Н-з/23 маълумотномаси). Услубий тавсияноманинг яратилиши борасида жорий этилган натижалар касалхона ички инфекцияси эпидемиологик назоратини тўғри йўналтиришга, ҳамда микробиологик текширувнинг турли босқичларида тезкор натижалар олишга ёрдам берган;
«Замонавий касалхона ички инфекцияларининг микробиологик ва эпидемиологик жиҳатлари» услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8Н-з/23 маълумотномаси). Мазкур тавсиянома касалхона ички инфекцияси эпидемиологик назоратини замонавий талаблар доирасида ташкил этиш, ҳамда микробиологик лаборатория текшируви соҳасида тиббий аҳамиятга эга патогенларнинг тезкор ташхисини ташкил қилишга кўмаклашган;
«Антибиотикларга кенг тарқалган турғунлик механизмларини стафилакоккларда фенотипик аниқлаш учун скрининг-усул» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8Н-з/23 маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиянома стафилококкларнинг антибиотикларга кенг тарқалган туруғунлик механизмларини фенотипик аниқлаш ва антимикроб даволаш воситаларини тўғри танлаш имконини берган;
«Энтерококкларнинг классификацияси, экологияси ва дифференциал ташхиси» услубий тавсиянома тасдиқлан (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8Н-з/23 маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома граммусбат ва талабчан бўлмаган патогенлар текшируви тезкор усулларини қўллаш имконини берган;
«Диско-диффузион усул ёрдамида талабчан бўлмаган микроорганизмларнинг антимикроб дори восталарига сезгирлигини аниқлаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8Н-з/23 маълумотномаси). Ушбу тавсиянома микробиологик лаборатория амалий иш жараёнида касалхона ички инфекциялари қўзғатувчиларга қарши даволаш стратегияси ва тактикаси ишлаб чиқиш, ҳамда шу борада ўзгартиришлар киритишга имкон берган;
«Балиқда, балиқсиз махсулот объектларида, балиқдан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларда, очиқ сув хавзалари таркибида ва бошқа объектларда парагемолитик вибрионларни топиш ва аниқлаш усуллари» услубий кўрсатма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8Н-з/23 маълумотномаси). Мазкур услубий кўрсатма Vibrio авлодига мансуб бўлган Plesiomonas shigeloides нинг ўткир ичак инфекцияси ва бир қатор инсон организми инфекцион патологиялари қўзғатувчиси ҳамда тиббиётда ўрни ортиб бораётганини аниқлаш имкониятини яратган;
касалхона ички инфекцияси муаммоли бактериал патогенлари: уларнинг биологияси ва антимикроб дори воситаларига турғунлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий тадқиқот институти ва Республика Давлат санитария эпидемиология назорати маркази бактериологик хизмати ҳамда барча вилоятлардаги бактериологик лабораториялари ва даволаш-профилактика муассасаларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8Н-з/23 маълумотномаси). Индикатор тестларни бактериологлар амалиётида қўллаш лаборатория тахлилларида (18,8 маротабагача) юқори иқтисодий самара беради, жавобни 18-24 соат ўрнига 6-8 соатга сезиларли тезлаштиради, ходимлар иш вақтини тежайди, транспортировка ва сақлаш учун қулайлик яратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish