Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулова Оқила Амиркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабий таълим жараёнида академик лицей ўқувчиларида мутолаа маданиятини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped74.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Ҳусанбоева Қундузхон Парпиалиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабий таълим жараёнида академик лицей ўқувчиларида мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг лойиҳавий фаолиятга асосланган технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (мутолаага эҳтиёж, мотивация ва қизиқиш) бадиий асарларнинг ўқувчиларнинг ички оламига таъсири, мутолаа жараёнининг ижодийлигини қўллаб-қувватловчи эмоционал-эстетик ва когнитив-коммуникатив муносабатларнинг бевосита алоқадорлиги идентивлиги маданий трансформацион жиҳатга эгалигини асослаш орқали аниқлаштирилган;
адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг мутолаа йўналишларидаги гендер тафовутлар уларнинг бадиий асарларни танлаш билан боғлиқликда намоён бўлиши, ўспирин ёшдаги ўғил ва қиз болаларнинг ижтимоийлашув ва шахсий-бадиий идрок этиш даражасини эмпирик баҳолаш (мавзу доираси, кўпроқ ўқишни афзал кўрадиган асарлари ва севимли ёзувчилари) даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган; 
адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг бадиий асарларни идрок этиш тузилмаси кузатувчанлик, бадиий сўзни идрок этиш, эмоционал ва образли хотира, ижодий тасаввур, эмпатик қобилиятга эгалик сифатларининг бирламчи (дастлабки тасаввурлар), таҳлилий (бадиий деталларни ҳаётий алоқа ва муносабатларда қайта жонлантириш), умумлаштириш (аниқ ва чуқур умумий нуқтаи назар) босқичлари билан қайта алоқага киришувининг интенсивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
лойиҳа таълим технологиясини қўллаш асосида адабий таълим жараёнида ўқувчиларда мутолаа маданиятини ривожлантириш методикаси мақсадни аниқлаштириш, манбаларни танлаш, материалларни ўрганиш ва режалаштириш, бажариш, тақдимот ва рефлексия босқичларида адабий таълимнинг фаолиятга йўналтирилган ва коммуникатив усулларини (вербал ва новербал, индивидуал, гуруҳий) комплекс қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Адабий таълим жараёнида академик лицей ўқувчиларида мутолаа маданиятини ривожлантириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, бадиий асарларнинг ўқувчилар ички оламига таъсири, мутолаа жараёнининг ижодийлигини қўллаб-қувватловчи эмоционал-эстетик ва когнитив-коммуникатив муносабатларнинг бевосита алоқадорлигини асослашга доир таклиф ва тавсиялардан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг “Адабиёт” фани Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019  йил 25 сентябрдаги  89-04-1838-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши адабий таълим жараёнида ўқувчиларда китобхонлик компетенциясини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг мутолаа йўналишларидаги гендер тафовутларни бадиий асарларни танлаш билан боғлиқликда намоён бўлиши, ўспирин ёшдаги ўғил ва қиз болаларнинг ижтимоийлашув ва шахсий-бадиий идрок этиш даражаси, адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг бадиий асарларни идрок этиш тузилмасини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ИТД-4-122. “Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 89-04-1838-сон маълумотномаси). Натижада, адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг локал-модулли технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
лойиҳа таълим технологиясини қўллаш асосида адабий таълим жараёнида ўқувчиларда мутолаа маданиятини ривожлантириш, мазкур жараёнда адабий таълимнинг фаолиятга йўналтирилган ва коммуникатив усулларини комплекс қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Республика илмий педагогика кутубхонасининг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ва китоб сақлаш бўлими ҳамда ТДПУ билан ҳамкорликда “Оммавий китобхонлик ойлиги”, “Жонли китоб” медиа-тадбирлари методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019  йил 25 сентябрдаги  89-04-1838-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ўқувчиларнинг мустақил мутолаа маданиятини ривожлантиришда лойиҳавий таълим технологиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish