Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Отабек Қудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компетенциявий ёндашув асосида педагогик қобилиятлар комплексини такомиллаштириш (олий таълим муассасаси ўқитувчилари мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped714.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаси ўқитувчиларининг педагогик қобилиятлари комплексини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасалари ўқитувчиларида педагогик қобилиятларни ривожлантириш омиллари (шарт-шароит, доимий мулоқот ва муносабатлар, ҳамкорликдаги фаолият, ўз-ўзини ривожлантириш ва баҳолаш) ижтимоий ва касбий-педагогик мезонларнинг  ўзаро боғлиқлигини очиб бериш асосида аниқлаштирилган; 
интерфаол методларнинг педагогик таъсирчанлик имкониятлари ўқитувчининг позицион ҳаракатлари (бошқарувчи, эксперт, йўналтирувчи, маслаҳатчи, ташкилотчи, кузатувчи) мазмуни  компетенциявий босқичлаштириш асосида кенгайтирилган;
педагогик қобилиятларни ривожлантиришнинг интеграллашган методик таъминоти (репродуктив, ижодий-изланиш ва новаторлик босқичлари мазмуни) компетентлик даражасини аниқлашга йўналтирилган квалиметрик параметрларнинг прогностик (конструктив) хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагогик қобилиятларни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жараёнлари ижодий фаолиятга йўналтирилган компетенциявий элементлар (интегратив ёндашув, лойиҳалаштириш, технологиялаштириш) учун топшириқлар ва вазиятли машқлар мажмуини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаси ўқитувчилари мисолида компетенциявий ёндашув асосида педагогик қобилиятлар комплексини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари ўқитувчиларида педагогик қобилиятларни ривожлантириш омиллари (шарт-шароит, доимий мулоқот ва муносабатлар, ҳамкорликдаги фаолият, ўз-ўзини ривожлантириш ва баҳолаш), ижтимоий ва касбий-педагогик мезонларнинг ўзаро боғлиқлигини очиб беришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган малака талаблари” мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 14 сентябрдаги 89-03-3307-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини ривожлантириш мазмун-моҳияти такомиллаштирилиб, интерфаол таълим методлари ва технологиялари воситасида уларда педагогик қобилиятларни ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконини берган;
педагогик қобилиятларни ривожлантиришнинг интеграллашган методик таъминоти, компетентлик даражасини аниқлашга йўналтирилган квалиметрик параметрларнинг прогностик (конструктив) хусусиятлари, интерфаол методларнинг педагогик таъсирчанлик имкониятларини кенгайтириш, ўқитувчининг позицион ҳаракатлари мазмунини компетенциявий босқичлаштиришга  оид таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Таълим муассасалари учун яратилган ўқув-методик адабиётларни мувофиқлаштириш Кенгаши”нинг 2016 йил 19 майдаги 5-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўқитувчиларнинг педагогик қобилиятларини ташҳислаш ва ривожлантириш методикаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 14 сентябрдаги 89-03-3307-сон маълумотномаси). Методиканинг жорий этилиши ўқитувчилардаги педагогик сифатлар ва педагогик қобилият, ўз фаолиятига нисбатан рефлексив ёндашув кўникмаларини шаклланишига, педагог кадрларда интерфаол таълим муҳитини яратишга хизмат қилувчи замонавий компетенцияларнинг ўзлаштирилишига хизмат қилган;
педагогик қобилиятларни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жараёнларини такомиллаштириш, ижодий фаолиятга йўналтирилган компетенциявий элементлар (интегратив ёндашув, лойиҳалаштириш, технологиялаштириш) учун топшириқлар ва вазиятли машқлар мажмуини ишлаб чиқишга  оид таклифлардан 2009-2011 йилларда бажарилган ИТД-1-1-17 рақамли “Узлуксиз таълим жараёнида ўқувчиларда қатъий толерантлик дунёқарашини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари” мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 сентябрдаги 89-03-3307-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа ўқитувчиларнинг ўқувчилардаги толерантлик дунёқарашини шакллантириш, уларда ўзаро ҳурмат ва дўстликка бўлган мотивацияни оширишга йўналтирилган педагогик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish