Sayt test rejimida ishlamoqda

Кинжаева Гулбохор Саттаркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped23.
Илмий раҳбар: Айниса Мусурманова, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети,  PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Хасанова Кибрия Хасановна, педагогика фанлари номзоди, доцент; Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбий-педагогик таълим жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш тизимининг моҳияти (тавсифи, тузилмаси) аксиологик, фаолиятга доир, шахсий ёндашувларнинг касбий-педагогик таълим жараёнлари билан интенсив алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг  педагогик-психологик омиллари бўлажак ўқитувчи шахси ва фаолиятига қўйиладиган талабларни деонтологик компетентлик билан мақбул уйғунлашувини белгилаш орқали аниқланган;
ахборот таълим муҳити шароитларида талабаларни маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этишга тайёрлаш моделининг амалий компоненти интерфаол тарбия шакллари ва ижтимоий лойиҳаларни аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг мультимедиали технологиясининг жараёнли-ташкилий босқичи матнли, тасвирий, ёрдамчи воситаларни олий таълим тарбиявий ишлари жараёнига жорий этишнинг адаптивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш технологияси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш тизимининг моҳияти, аксиологик, фаолиятга доир, шахсий ёндашувларнинг касбий-педагогик таълим жараёнлари билан интенсив алоқадорлигини ҳисобга олиш, талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг  педагогик-психологик омилларини аниқлаштириш, бўлажак ўқитувчи шахси ва фаолиятига қўйиладиган талабларни деонтологик компетентлик билан мақбул уйғунлашувини белгилашга доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш” концепциясининг “Олий таълим тизимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш фаолиятини такомиллаштириш” номли 4-йўналишини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2867-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини оширишга эришилган; 
ахборот таълим муҳити шароитларида талабаларни маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этишга тайёрлаш моделининг амалий компонентини такомиллаштириш, интерфаол тарбия шакллари ва ижтимоий лойиҳаларни аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида тизимли қўллашга доир амалий тавсиялардан  педагогик таълим соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2867-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг маънавий-маърифий фаолият соҳасига доир малака талаблари тизимини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг мультимедиали технологиясининг жараёнли-ташкилий босқичини такомиллаштириш, матнли, тасвирий, ёрдамчи воситаларни олий таълим тарбиявий ишлари жараёнига жорий этишнинг адаптивлигини таъминлашга доир тавсиялардан  ОТ-Ф1-36 рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2867-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифларнинг амалиётга тадбиқ этилиши талабаларнинг маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлигини ташхис этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish