Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамматов Жасурбек Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаби шароитида бошланғич синф ўқувчиларининг табақалаштирилган жисмоний тайёргарлиги”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped446.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Фахриддин, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини табақали ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчилари учун ишлаб чиқилган «Ақлли мактаб» дастури ёрдамида жисмоний ва функционал тайёргарлик кўрсаткичларини аниқлаш механизмлари такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини замонавий технологиялар ёрдамида ўқув материалларини ўзлаштириш ва баҳолаш шкаласини тизимли ёндашув асосида жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик мезонлари машқларни бажаришда организмга мос тушадиган юклама даражалари бўйича (ташкилий методик) такомиллаштирилган;
жисмоний ҳаракатларни бажаришда машқларни танлаш, такрорлаш сони, давомийлиги, бажариш суръати, амплитудаси, ишлаш даражаси, ҳолати ва хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиш ҳамда таққослаш асосида тартиблаштирилган таснифи оптималлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказишда индивидуал-гуруҳли ёндашув асосида табақалаштирилган методдан фойдаланиш имконияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясини табақалаштириш бўйича умумтаълим мактаби шароитларида ўтказилган тажрибалар асосида:
умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигининг сон ва сифат кўрсаткичларини аниқлашга асосланган махсус ишлаб чиқилган компьютер дастури бўйича таклиф ва тавсиялар «Жисмоний маданият назарияси ва методикаси (жисмоний қобилиятлар)» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-053 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг функционал ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги 13-15%га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги даражаларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний машқларни бажаришда етти қисмдан иборат меъёрлаш турларининг таснифи асосида «Жисмоний маданият назарияси ва методикаси (жисмоний қобилиятлар)» номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-053 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 15,1% га яхшиланган;
болаларнинг тайёргарлик даражасини (юқори, ўрта, паст) ҳисобга олган ҳолда жисмоний машқларни бажаришда бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини баҳолаш ҳамда мониторинг қилиш тизимини қўллаш юзасидан таклиф ва тавсиялар «Жисмоний маданият назарияси ва методикаси (жисмоний қобилиятлар)» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-053 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг юрак-қон томир тизими кўрсаткичлари 15,3% га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларини тайёрлашнинг табақалаштирилган услубиятидан фойдаланишнинг услубий ёндашуви бўйича ишлаб чиқиган таклиф ва тавсиялар асосида «Жисмоний маданият назарияси ва методикаси (жисмоний қобилиятлар)» номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи,  418-053 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида нафас олиш тизими кўрсаткичлари ўртача 12,5% га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish