Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамова Гулноза Тураходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда респиратор касалликларининг этиологиясида Streptococcus pneumoniaeнинг роли, вакцина-профилактиканинг самарадорлиги», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib243.
Илмий раҳбар: Шамансурова Элмира Аманулаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти  DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Streptococcus pneumoniaега қарши эмлашнинг болаларда респиратор касалликлар частотаси, шунингдек, эрта ёшли болаларда пневмококкнинг серотипли спектрига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1 ёшдан катта бўлган болаларда Streptococcus pneumoniaе респиратор касалликларининг етакчи қўзғатувчиси эканлиги аниқланган;
пневмококкли инфекцияга қарши эмлаш пневмококк ташувчанлигининг пасайиши, шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларда умумий респиратор инфекциялар билан касалланишнинг камайишига олиб келиши исботланган;
пневмококкли инфекцияга қарши эмлаш орқали Streptococcus pneumoniaенинг энг кўп тарқалган 1, 3, 5, 14, 19 патоген штаммлари йўқотилганлиги аниқланган;
асоратланмаган респиратор касалликлар билан оғриган болаларда биринчи қатор препаратлар сифатида цефароспоринли антибиотиклардан норационал фойдаланилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Streptococcus pneumoniaега қарши эмлашнинг болаларда респиратор касалликлар частотаси, шунингдек, кичик ёшли болаларда пневмококкнинг серотиплар спектрига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Болаларда пневмококкли зотилжамни даволашни оптималлаштириш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 10 декабрдаги 8н-р/346-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бактерияларнинг антибиотикларга сезувчанлигини аниқлаш асосида болаларда зотилжамни ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган;
«Болаларда отитларни даволашни оптималлаштириш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 10 декабрдаги 8н-р/347-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бактерияларнинг антибиотикларга сезувчанлигини аниқлаш орқали болаларда ўткир ўрта отитни эрта ташхислаш ва даволаш учун зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш имконини берган. 
Streptococcus pneumoniaега қарши эмлашнинг болаларда респиратор касалликлар частотаси, шунингдек, кичик ёшли болаларда пневмококкнинг серотипли спектрига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари ҳамда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амлий тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 8н-д/52-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ташхислаш, даволашда сарф-харажатларни қисқартириш, асоратлар сонини камайтириш ҳамда беморларнинг стационар даволаниш муддатини икки койка/кунга қисқартириш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish