Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Алишер Астановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларда соматик ва стоматологик соғлиқ кўрсаткичларини баҳолаш», 14.00.21 – Стоматология ва 14.00.38 – Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib.1316.
Илмий раҳбар: Хасанова Лола Эмилевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Садиков Абдушукур Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01. 
Расмий оппонентлар: Камилов Хайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Калбаев Абибилла Акбураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғиз Республикаси)
Етакчи ташкилот: Қозоғистон-Россия тиббиёт институти (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: комплекс функционал ва лаборатория текшируви асосида даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларда оғиз бўшлиғи касалликларини ташҳис қилиш ва олдини олиш самарадорлигини оширишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларда парадонт тўқимаси ҳамда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати зарарланишлари ва жисмоний юклама орасидаги ўзаро бўғлиқлик аниқланган;
илк бор спортчиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг мукоз тўсиғи холати жисмоний юкламадан сўнг оғиз суюқлигидаги яллиғланишга қарши цитокин (ИЛ-1) ва антимикробли пептид (альфа-дефензин) кўрсаткичларини бахолаш орқали аникланган;
спортчиларда сўлак ҳимоя функцияси ва унинг физик хусусиятларининг ўзгариши оғиз суюқлиги гликопротеинларида сиалоли кислотасининг юқори даражаси билан боғлиқлиги исботланган;
спортчиларни жисмоний зўриқиш фонида тромбоцитлар шаклини тез ўзгариши билан уларнинг адгезив-агрегацион хусусиятларини ортишига кўмаклашувчи эндотелиоцитларнинг дисфункцияси аниқланган;
даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчилар учун мўлжалланган комплекс профилактика тадбирларига жисмоний зўриқиш даврида спортчи организмининг маҳаллий ва тизимли ҳимоя даражасини оширишга ёрдам берувчи препаратларни қўшиш мақсадга мувофиқлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларда кариес ва пародонт касалликларини  ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Даврий спорт тури билан шғулланувчи спортчиларда мукоз тўсиғи ҳолатини бахолаш” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 8н-р/191-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларда кариес ва пародонт тўқималари касалликларини олдини олиш, ташҳислаш ва самарали даволаш учун аниқ ҳаракатлар режасини тузиш тизимини такомиллаштириш имкониятини берган; 
“Даврий спорт тури билан шғулланувчи спортчиларда томирлар эндотелиал хужайраларининг дисфукцияси маркерлари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 8н-р/191-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларда кечувчи пародонтитни самарали даволаш тизимини яратиш имкониятини берган;
Даврий спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларда кариес ва пародонт касалликларини  ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги стоматология поликлиникасига, институтининг даволаш-стоматология поликлиникаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1-сонли стоматология поликлиникасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 8н-д/135-сон маълумотномаси. Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тиббий хизмат сифатини ошириш, ташхислаш ва даволашнинг янги усулларини қўллаш, бемор хает сифатини яхшиланиши ва беморларни даволаниш муддатларини қисқариши  хисобига иқтисодий самарадорлик учун имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish