Sayt test rejimida ishlamoqda

Оразимбетова Гулистан Жаксиликовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон хомашё ресурслари асосида портландцемент клинкерини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрувчан нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Т182.
Илмий маслаҳатчилар: Намазов Шафоат Сатторович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Искандарова Мастура Искандаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Турдалиев Умид Мухтаралиевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон хомашё ресурслари асосида аралашмалар таркибларини мақбуллаштириш ва улар асосида портландцемент клинкерини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон карбонатли алюмосиликатлари ва темирли хомашё компонентларидан янги таркиблар ва уларнинг асосий клинкер минераллари миқдори бўйича мувофиқлиги исботланган;
оҳактош, мергель, гил, темир тутган титан магнетитли жинс, бархан қуми, базальт, темир тутган чўкинди ва табиий гипс асосида клинкернинг янги аралашма таркиблари ва уларнинг клинкер таркиби минераллар миқдори бўйича мақбуллаштирилган;
реакцион қобилиятга эга янги таркибли хомашё аралашмаларига юқори ҳароратда термик ишлов беришда клинкер минералларининг ҳосил бўлиши аниқланган;
анъанавий ва ноанъанавий хомашёлар асосидаги умумқурилиш цемент клинкерини тайёрлаш ва куйдириш жараёнларининг мақбул кимёвий-технологик параметрлари, олинган портландцементлар юқори мустаҳкамликка эга эканлиги аниқланган;
янги таркибли клинкер асосидаги портландцементнинг физик-механик хоссалари билан портландцемент гидратацияси ва цемент тоши структураси шаклланишидаги физик-кимёвий ўзгаришлар ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланган;
янги таркибли хомашёларни қўллаш орқали клинкерни куйдириш жараёнида асосий минералларнинг ҳосил бўлишини тезлаштириш ва куйдириш ҳароратини 50-70оС га пасайтириш имконияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон хомашё ресурслари асосида янги таркибли портландцемент клинкерини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Беркуттау участкаси базальти иштирокида 1400–1420оСда куйдириш йўли орқали портландцемент клинкерини олиш технологияси «TITANСEMENT» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллар» уюшмасининг 2020 йил 14 июлдаги 05/15-2325-сон маълумотномаси). Натижада, цемент заводини янги турдаги хомашё базаси билан таъминлаш ҳамда анъанавий клинкернинг куйдириш ҳароратини 50–70оС ва иссиқлик сарфини мос равишда 4–6% га камайтириш имконини берган;
Қорақалпоғистон базальти асосида ССПЦ-400-Д0 маркали цемент олиш технологияси «KARAKALPAKCEMENT» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллар» уюшмасининг 2020 йил 14 июлдаги 05/15-2325-сон маълумотномаси). Натижада, клинкерни куйдиришда ёқилғи сарфини 10% га камайтириш имконини берган;
Қорақалпоғистон минерал хомашёлари (оҳактош, базальт, гилли компонент, темирли жинслар) асосида ПЦ-400-Д0 маркали цемент олиш технологияси «KARAKALPAKCEMENT» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллар» уюшмасининг 2020 йил 14 июлдаги 05/15-2325-сон маълумотномаси). Натижада, клинкернинг асосий компоненти сарфини 10–15% га камайтириш ва умумқурилиш ва сульфатбардош цемент олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish