Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамова Зебинисо Сафарбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХ аср Самарқанд адабий ҳаракатчилиги намояндалари қўлёзма асарларининг матний тадқиқи (Вадуд Маҳмуд ижоди мисолида)», 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2019.4.PhD/Fil1073.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович,филология фанлари доктори, профессор; Рафиддинов Сайфиддин Сайфулло ўғли, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср Самарқанд шоирлари Ибн Давлат, Аҳлам, Жомеъ, Муродийларнинг лирик мероси илмий тавсифини амалга ошириш, Вадуд Маҳмуд қўлёзма асарларини манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этиш ҳамда шоир рубоийлари матн хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд минтақасида ижод этган Ибн Давлат, Аҳлам, Жомеъ, Муродий, Вадуд Маҳмуд сингари шоирларга тегишли шеърий дафтарлар, қўлёзма манбалар тавсифи амалга оширилган ва илмий истеъмолга киритилган;
совет мафкураси тан олмаган Аҳлам, Жомеъ, Муродий ва Вадуд Маҳмудларнинг таржимаи ҳоллари илк марта бирламчи манбалар асосида тўлиқ тикланган;
Вадуд Маҳмуд шахсий архивидаги манбалар таснифи, матн хусусиятлари илк марта текширилган ва уларнинг жанрига кўра турлари аниқланган;
ХХ асрнинг биринчи чорагида ўткир публицист ва мунаққид сифатида  машҳур бўлган Вадуд Маҳмуднинг шоир сифатидаги мақоми белгиланган ва унинг ўзбек адабиёти тарихидаги  ўрни далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ХХ аср Самарқанд адабий ҳаракатчилиги намояндалари қўлёзма асарларининг матний тадқиқи (Вадуд Маҳмуд ижоди мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
истиқлол даврида адабиётшунослик, матншунослик ва адабий манбашуносликнинг замонавий методлар асосида холисона тадқиқ қилишга киришилгани, ХХ асрда қалам тебратган ижодкорлар асарларида Шарқ анъаналарининг ифодаси каби илмий-назарий хулосалардан Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адбиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги (2012-2016)  фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 89-03-2686-сон  маълумотномаси). Натижада ХХ аср адабиёти тарихи бўйича аниқланган маълумотлар фактик далиллар бўла олиши, истиқлол даври адабиётида Шарқ ва Ғарб анъаналари бадиий синтези асослари бўйича илмий хулосалар билан бойишга асос бўлган; 
 мустабид коммунистик тузум даврида Самарқанд минтақасида ижод этган шоирларга тегишли шеърий дафтарлар, қўлёзма манбалар тавсифи ва уларда Навоий ижодига оид илмий маълумотлардан А-1-118 рақамли «Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш» мавзусидаги (2015-2017)  амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 89-03-2686-сон  маълумотномаси). Натижада ХХ аср навоийшунослигида Вадуд Маҳмуд шахсий архивидаги Навоий асарларига доир бирламчи манбалар тадқиқи, мазкур ижодкорларнинг биографиясига оид янги маълумотлар, уларнинг Навоий ғазалларига боғлаган мухаммаслари таҳлилининг бугунги кундаги илмий аҳамияти каби хулосалар  билан бойитилган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси қошидаги «Садоқат» ижодий тўгараги дастурини тайёрлашда ва ёш ижодкорларга амалий машғулотлар олиб боришда тадқиқотдаги ХХ аср Самарқанд шаҳри ва атрофларида номлари ва ижодлари номаълум бўлиб келаётган кўплаб шоирларнинг ҳаёти ва адабий меросига доир илмий хулосалардан фойдаланилган  (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 28 августдаги 01-03-06/733- маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси қошидаги «Садоқат» ижодий тўгараги маънавий-адабий, бадиий материаллар билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish