Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаева Севара Абдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмир ёшдаги болаларда сурункали ноинфекцион касалликлар шаклланишининг хусусиятлари, уларни ташхислаш ва даволашга ёндашишни такомиллаштириш йўллари», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib69.
Илмий маслаҳатчи: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Холматова Барно Турдиходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Белоруссия дипломдан кейинги таълим тиббиёт академияси
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир болалардаги сурункали ноинфекцион касалликлар шаклланишининг хусусиятларини ўрганиш билан соғлиқни сақлашнинг бирламчи тиббий-санитария тизими шифокорлари амалиётида ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича ёндошувлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи маротаба, кенг қамровли тадқиқотлар асосида, мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқ шароитида яшовчи ўсмир ёшдаги болаларда ноинфекцион касалликларни ривожлантирувчи ҳавф омиллари ва улар орасида овқатланиш бузилиши, пассив чекувчанлик, оқсил-энергетик статус бузилиши, камхаракатлик ва туз таъмини сезишни бузилиши мавжудлиги аниқланган;
ўсмир ёшдаги болаларда сурункали ноинфекцион касалликлар (АГ, ҚД ва БА)ни ривожланишига таъсир этувчи ҳамкор касалликлардан ортиқча вазн, юқори Қ/Б, наслий мойиллик, қонда қанд миқдорини юқорилиги ва дислипидемия (гипер- ёки гипохолестеринэмия)га устунлик қилиши белгиланган;
ўсмир ёшдаги болалар орасида сурункали касалликлардан кўп учрайдиган тўрттаси (АГ, ҚД, БА ва семизлик)ни генетик маркерларидан, AGT М235Т гомозигот генотипининг Т аллели артериал гипертония касаллигини келиб чиқиш ҳавфини сезиларли оширувчи; IL-6 генини 174 G/C аллели ўсмир ёшдаги болаларда қандли диабетни келтириб чиқарувчи генотип эканлиги; ўсмир ёшдаги болаларда бронхиал астмани ривожлантирувчи маркери TNF-A генининг А аллелига тўғри келиши ва ўсмир ёшдаги болаларда семизлик ривожланиши FTO генининг 23525 A/T аллели орасидаги юқори боғлиқлигини ишончлилиги АА генотипини диагностик ва прогностик аҳамияти юқорилиги аниқланган;
ўсмир ёшдаги болаларда ҳавф омиллари концепциясига асосланган профилактик башоратлаш дастури асосида сурункали ноинфекцион касалликлар, жумладан артериал гипертония ва семириш касалликларига  наслий мойиллиги мавжудлиги аниқланган; ўсмир ёшдаги болаларда сурункали ноинфекцион касалликлар (АГ, ҚД ва БА)ни олдини олиш мақсадида тўғри ва соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, кун тартиби ва зарарли одатлардан воз кечиш каби тавсияларни ўзига олган илмий асосланган ёндошувлар ишлаб чиқилди ва унинг самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсмир ёшдаги болаларда сурункали ноинфекцион касалликлар ривожланиш хусусиятлари ҳамда ташхислаш  ва даволаш ёндошувлари усулларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижаси асосида:
«Ўсмир болаларда артериал гипертензия профилактикасининг реабилитацион ёндошувлари» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 августдаги 8н-р/222-сон маълумотномаси) мавзусидаги услубий тавсиялар тасдиқланган. Қуйидаги услубий тавсияларда артериал гипертензия билан оғриган ўсмир ёшдаги болалар орасида соғлом турмуш тарзини юритиш орқалипрофилактик тадбирлар ҳамда физитерапевтик усуллар киритилган ноинфекцион касалликларни номедикаментоз давоси келтирилган;
«Ноинфекцион касалликлар ривожланиши ҳавф гурухида бўлган болаларда профилактик чораларни такомиллаштириш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 августдаги 8н-р/221-сон маълумотномаси) мавзусидаги услубий тавсиялар тасдиқланган. Қуйидаги услубий тавсияларда ўсиб бораётган авлодни саломатлигини муқобиллаштириш ва қобилиятини сақлаш учун хизмат қиладиган соғлом турмуш тарзини юритиш орқали касаллик олдини олиш тадбирлари ҳамда физитерапевтик усуллар киритилган холда ноинфекцион касалликлар номедикаментоз давоси келтирилган;
Илмий натижалар соғлиқни сақлашни амалий тизимига, шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида: Нукус шаҳри ШТБ; Тўрткул тумани ва Хўжайли тумани ТТБ;  Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси; Сурхандарьё вилояти Ангор туман тиббиёт бирлашмаси; Тошкент шаҳар Яшнабод туман тиббиёт бирлашмаси; Сирдарьё вилояти Гулистон туман Марказий кўптармоқли туман поликлиникаси ва Жиззах вилояти №2-сон оилавий поликлиникаси  тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 октябрдаги 8н-д/224-сон маълумотномаси). Ўтказилган тадқиқотлар натижасида шу тасдиқландики, ўсмир ёшдаги болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйичаишлаб чиқилган худудий модель ўсиб бораётган авлод қобилиятини сақлаш ва саломатлигини муқобиллаштиришнинг асосий воситаси сифатида хизмат қилиши мумкин. Мазкур услубларни қўллаш натижасида тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик мавжуд бўлиб, ноинфекцион касалликлар учраши 20,5% га, давога кетадиган харажатни 33%га ва болалар ўлими, ногиронлиги ва касалланиши деярли 1,5 мартага камайиши кузатилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish